EТТБ Ўзбекистонлик экспортчилар ва импортчилар учун молиялаштиришнинг янги имкониятларини таклиф этади
EТТБнинг савдони ривожлантиришга кўмаклашиш дастури (TFP) доирасида Асака банк учун 20 миллион доллар миқдоридаги савдони молиялаштириш кредит лимити очилди.
Мутахассисларнинг фикрига кўра, бундай қўллаб-қувватлаш давлат банкига савдони молиялаштириш маҳсулотлари турларини кенгайтиришга ёрдам беради ва инвестициялар энергия хавфсизлиги ва корпоратив облигациялар бозорини ривожлантиришга ҳисса қўшади.
Бундан ташқари, савдони молиялаштириш учун кредит бутун Ўзбекистон бўйлаб 22 та филиалга эга бўлган "Асака" банкка савдо операцияларини кенгайтиришни истаган маҳаллий компанияларга молиявий ресурслар билан таъминлаш, шунингдек, импорт-експорт операцияларини қўллаб-қувватлаш, савдо-сотиқни молиялаштириш бўйича маҳсулотлар турларини ва хизматларини кенгайтириш учун ёрдам беради.
TFP дастури EТТБ сармоя киритадиган мамлакатларда, шу жумладан, ушбу мамлакатлар ва уларнинг ичидаги халқаро савдонинг ривожланишига ёрдам беради. Ушбу дастур асосида EТТБ ушбу мамлакатларнинг банклари томонидан амалга ошириладиган халқаро савдо операцияларининг сиёсий ва тижорат тўловлари хавфини ўз зиммасига олган халқаро тасдиқловчи банкларга кафолат беради.
Маълумот:
Бу EТТБнинг Ўзбекистондаги дастурига қўшилган еттинчи ҳамкор банкдир. Савдони ривожлантиришга кўмаклашиш дастури экспортчилар ва импорт қилувчилар, шу жумладан кичик ва ўрта корхоналар учун молиялаштириш имкониятини таъминлайди, маҳаллий мувофиқликни кучайтиради ва савдони молиялаштириш кўникмаларини яхшилайди. Асосий эътибор хусусий сектор фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва экологик тоза технологиялар, материаллар ва хизматлар савдосини ривожлантиришга қаратилади.
2017 йилда EТТБнинг Ўзбекистон билан алоқалари тикланганидан сўнг, TFP жамоаси иккита минтақавий конференция ва олтита ўқув семинарларини ўтказдилар, уларда 500 га яқин маҳаллий банк мутахассислари иштирок этдилар. 2019 ва 2020 йилларда EТТБ ҳукумат билан халқаро савдони молиялаштириш маҳсулотлари, шу жумладан факторинг ва молиявий технологиялар учун яхшиланган ишбилармонлик муҳитини яратишда ёрдам бериш учун қонунчилик ва тартибга солишни такомиллаштириш бўйича ишлайди.
Бугунги кунга қадар EТТБ Ўзбекистон иқтисодиётидаги 70 та лойиҳага 1,3 млрд эвро микдорида сармоя киритган.
06.09.2019
10:39