Халқаро фестивалда “Боғи Бобур” ва“ Шарқ марвариди” либослар коллексияси намойиш этилди
Қўқон халқаро ҳунармандчилик фестивали доирасида хорижий ва Ўзбекистонлик дизайнерлар томонидан яратилган либослар бўйича модалар намойиши бўлиб ўтди.
Унда Ҳиндистонлик дизайнер Асиф Шейх яратган “Боғи Бобур” либослар коллексияси, Қозоғистонлик Айдархон Калиев яратган оқ ҳарир либослар тўплами, Малайзиялик Едвин Он соч турмаклари, Хамда Ўзбекистонлик Хушназарова Мадина, Турсунхўжаева Моҳичеҳра, Марупова Мафтуна, Маҳфузахон Солиева, Тоҳирова Музифа яратган “Банорас” болалар либослари, Моҳина Омонова яратган Беқасам тоʻплами, Тошкентлик Озода Исоқова яратган “Шарқ марвариди” коллексиялари ва замонавий либослар тўпламлари ҳамма ташриф буюрган меҳмонларда ёрқин таасурот қолдирди.
16.09.2019
10:57