Савдо-саноат палатаси ITEC доирасида Хиндистонда бўлиб ўтадиган ўқув курсларига таклиф қилади
Ҳиндистон техник ва иқтисодий ҳамкорлик (ITEC) дастури доирасида жорий йилнинг Октябрь-Декабрь ойларида ташкил этиладиган ўқув курсларига қабул бошланганлигини маълум қиламиз.
Маълумот учун: Ушбу дастур ўз ичига 309 ўқув курсларини олади. Ташкилотчилар томонидан барча харажатлар қоплаб берилади.
Иштирокчилар учун талаблар:
ёши: 25 дан 45 гача;
инглиз тилида эркин сўзлаша олиши;
ўқув курслари мезонларига тўғри келиши;
ўқув курси бошланиш санасидан икки ой олдин барча керакли ҳужжатларнинг топширилиши.
“ITEC” дастурига ҳужжат топшириш электрон саҳифада (www.itecgoi.in) рўйхатдан ўтган ҳолда амалга оширилади. Шунингдек, ҳужжатларнинг бир нусхаси номзодга тегишли вазирлик ва идораларнинг тавсияномаси билан бирга Савдо- саноат палатаси орқали Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчихонасига топширилади.
Ушбу масала юзасидан қўшимча саволлар мавжуд бўлган ҳолларда Тадбиркорлик асосларига ўқитишни ташкил этиш бошқармаси мутахассиси Ф. Убайдуллаевга (Тел.: +998 78 150 60 06; Э-манзил: f.ubaydullaev@chamber.uz) мурожаат этишингиз мумкин.
08.10.2019
17:50