ССП да озиқ овқат саноати соҳасида импортни оптималлаштириш ҳамда импорт ўрнини босувчи маҳсулотларни ишлаб чиқариш масалаларига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида 2019 йил 31 октябрь куни озиқ овқат саноати соҳасида импортни оптималлаштириш ҳамда импорт ўрнини босувчи маҳсулотларни ишлаб чиқариш масалаларига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича Омбудсман, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, «Ўзбекозиқовқатхолдинг» холдинг компанияси ҳамда Савдо-саноат палатаси масъул ходимлари билан маҳаллий тадбиркорлик субъектлари ва импортер корхоналар ўртасида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.
Давра суҳбатида озиқ-овқат саноатида импорт ўрнини босувчи маҳсулотларни ишлаб чиқариш, четдан товарлар импортини оптималлаштириш, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш кўламини ва маҳсулот турларини кенгайтириш, ички бозорда маҳсулотни реклама қилиш ва харидорларга етказиб беришнинг замонавий услубларидан фойдаланиш борасидаги масалалар иштирокчилар ўртасида кенг муҳокама этилди.
Давра суҳбатини Савдо-саноат палтаси раисининг биринчи ўринбосари И.Жасимов олиб бориб, республикамизда миллий иқтисодиётимизнинг рақобатқодирлигини таъминлаш ва маҳаллий ишалб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш устувор вазифалардан экалигини таъкидлаб ўтди.
Тадбирда “Республикамизда импорт ўрнини босувчи маҳсулотларни ишлаб чиқаришда тадбиркорлик субъектларининг ташқи иқтисодий фаолиятини қўллаб-қувватлаш” мавзусида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда “Озиқ-овқат саноати соҳасида импорт ўрнини босувчи маҳсулотларни ишлаб чиқариш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида”ги маъруза билан “Ўзбекозиқовқатхолдинг” ХК маъсул ходими уюшмаси масъул ходимлари тақдимот қилдилар.
Шунингдек, Савдо-саноат палатаси томонидан республикамизга сўнгги йилларда энг кўп импорт қилинаётган озиқ-овқат маҳсулотлари тўғрисида ҳам тақдимот қилинди.
Йиғилишда тадбиркорлик субъектлари озиқ-овқат саноатини ривожлантириш борасида дуч келинаётган муаммолар, импорт ўрнини босувчи маҳсулотларни ишлаб чиқаришдаги мавжуд қийинчиликлар ҳамда ички бозордаги рақобат муҳитини янада соғломлаштиришга қаратилган қатор таклифлар ва фикр-мулоҳазаларни билдирдилар.
31.10.2019
16:01