Маркетинг татқиқотлари ва бозор таҳлилига бағишланган семинар тренинг ўтказилди
Европа иттифоқи томонидан молиялаштириладиган ва тадбиркорларнинг салоҳиятини орттиришга қаратилган МТР (Мanagment Training Programme – Бошқарув кадрларин тайёрлаш дастури) лойииҳаси доирасида Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси билан биргаликда 2016-йил 25-26 апрель кунлари корхоналарнинг ўрта ва юқори мутахассисликдаги раҳбарлари ва якка тадбиркорлар учун «Маркетинг татқиқотлари ва бозор таҳлили» мавзусида Нукус шаҳрида семинар тренинг ўтказилди.
Тадбирни ўтказишдан кўзланган мақсад кичик бизнес субъектларидаги бошқарув кадрларининг тажрибасини орттириш, тадбиркорларга маркетинг, сегментация ва унга таъсир кўрсатувчи омилларни аниқлаш, бозор сегментини ўрганиш, харийдорнинг талабларини ўрганиш учун саволнама ишлаб чиқиш, маркетинг инструменти сифатида рекламанинг тўтган ўрни, рақобат ва рақобатчиларни таҳлил қилиш, брендинг, бизнесда инновацияларнинг аҳамияти, маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш, кичик бизнесда маркетингнинг тўтган ўрни мавзулари бўйича ўқитишдан иборат.
Ўқув семинарни МТР лойиҳасининг эксперти Ф.Джаббаров олиб борди.
Шунингдек, тадбирда МТР лойиҳасининг эксперти Яннис Зервас, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси мутахассислари, корхоналарнинг ўрта ва юқори поғона раҳбарлари ва якка тадбиркорлар иштирок этишди.
Иштирокчилар ўқув семинар давомида маркетинг ва унинг ажралмас қисмлари бўйича ўз билимларини орттириш, шунингдек, икки кун давомида тўплаган тажирийбаларини ҳар ҳил интерактив топшириқлар ёрдамида мустаҳкамлаш имконига эга бўлдилар. Бундан ташқари, тадбиркорлар ўзоро тажриба алмашиб, давлатимизда тадбиркорларлик фаолиятини ривожлантириш учун яратилаётган кенг имкониятлар ҳақида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг тадбиркорлар учун кўрсатадиган хизматлари ҳақида маълумотлар олишди.
Тадбир ўзоро фикр мулоқазаларга бой бўлиб, тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган саволларига семинар тренери ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси мутахассисларидан жавоблар олишди.
Тадбир сўнггида МТР лойиҳасининг эксперти Яннис Зервас семинар тренингни аҳамияти ҳақида сўз этар экан, бу каби тадбирларнинг ўтказилиши Ўзбекистонда кичик бизнесни натижали бошқариш ва унинг узоқ келажагидаги ривожланишини таъминлай оладиган тажрибали ва билимли тадбиркорлар ва менеджерлар сафини кенгайтиришда катта аҳамият касб этишини, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси бугунги кунда айнан тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиб, ишбилармонлик муҳитини такомиллаштириш, тадбиркорларнинг хорижий ҳамкорлар билан алоқаларини йўлга қўйишда самарали ишлар олиб бораётганини, Палатага аъзолик ҳар бир тадбиркорга ўз фаолиятини янаҳам ривожлантириш имконини беришини айтиб, МТР лойиҳаси Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликда лойиҳаларни давом эттиришини таъкидлаб ўтди.
Ўқув-семинар сўнгида иштирокчиларга ташкилотчилар томонидан сертификатлар топширилди.
Тадбир ҳақидаги маълумотлар Қорақалпоғистон Телерадиоканалининг «Хабар» информацион дастури орқали ёритилиш арафасида. «Еркин Қарақалпақстан» ва «Вести Каракалпакстана» газеталарида мақолалар чоп этилади.
29.04.2016
11:27