Ўзбекистон-Туркия бизнес-форуми ва икки мамлакат ишбилармон доиралари иштирокида "В2В" учрашувлари бўлиб ўтди.
13 ноябр 2019 йил Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси “Turk Serbest Mimarlar Dernegi” мустақил меъморлар уюшмаси билан хамкорликда икки мамлакат ишбилармон доиралари иштирокида "В2В" форматидаги Ўзбекистон-Туркия бизнес-форуми ва бизнес музокаралари ўтказишди.
Ушбу тадбирнинг асосий мақсади қўшма корхоналар ва инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун иқтисодий алоқаларни ўрнатиш.
Форумда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари И. Жасимов,“Turk Serbest Mimarlar Dernegi” мустақил меъморлар уюшмаси президенти О. Кая, Туркия Республикаси Савдо вазирлигининг бўлим бошлиғи М. Несимоглу иштирок этди.
Ислом Жасимов ўз нутқида ҳозирги кунда мамлакатимизда қурилиш ва архитектура ишлари жадал ривожланаётганини, янги замонавий иншоотлар қурилаётганини ва бунда турк меъморлари муҳим рол ўйнашини таъкидлади. Шунингдек, у эски тузилмаларимизни асраб-авайлаш муҳимлигини таъкидлади, чунки улар буюк аждодларимиз тарихини акс эттиради.
Бизнес-форум давомида Тошкент шаҳар ҳокимлиги вакиллари тақдимот қилдилар ва уларда Бизнес шаҳрининг давом этаётган лойиҳалари тақдим этилди. "Özgüven" қурилиш компаниясининг вакили сўзга чиқиб, Олмазор шаҳри, Чоштепа шаҳри ва "Murad Buildings" қурилиш компанияси билан биргаликда амалга оширилаётган "Nestone" қўшма лойиҳаси ҳақида сўзлаб берди.
Форум доирасида икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасида "В2В" учрашувлари бўлиб ўтди, уларда Ўзбекистон-Туркия меъморчилик ва қурилиш сохаларида ҳамкорлигини янада ривожлантириш истиқболлари, шу жумладан, Ўзбекистон ва Туркия корхоналари ўртасидаги шериклик алоқаларини кенгайтириш бўйича фикр алмашилди.
Туркия делегацияси ташрифи давом этмоқда.
13.11.2019
20:19