• RIVAL168
  • Sabung Ayam Online
  • Slot Online
  • Slot Bank Bri
  • Slot Bank Mandiri
  • Slot Bank Seabank
  • Slot Bank Bca
  • Slot Bank Bni
  • Slot Dana
  • Slot Ovo
  • Slot Linkaja
  • DeraDer4
  • Link DeraDer4
  • Sleep DeraDer4
  • MMORPG DeraDer4
  • gacor
  • gunchang menang
  • slot gacor
  • anime
  • anime baru
  • anime overpower
  • anime sekolah
  • baju sepasang
  • baju korea
  • make up
  • facewash
  • baju sepasang
  • baju raya
  • Slot 2025
  • Slot bagus 2025
  • Slot bagus 2024
  • Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
    1.02.24

    Гулистонда тадбиркорлар учун вилоят ҳокимининг навбатдаги қабули бўлиб ўтди

    1.02.24

    Канаданинг Ўзбекистонга янги тайинланган элчиси Алан Ҳемсон ўртасида учрашув

    31.01.24

    “Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини” жорий этиш бўйича семинар-тренинг

    31.01.24

    Олий Мажлиси Сенатининг Қўмита мажлисида тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ривожлантиришга қаратилган қонунлар муҳокама қилинди

    29.01.24

    Кичик тадбиркорлик субъектлари диққатига!

    23.01.17

    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

    20.01.17

    Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

    10.05.16

    Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

    11.12.15

    Россия Федерацияси

    11.12.15

    Украина

    Жамоатчилик экспертизаси ўтказилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси хақида.

    Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги Қонуннинг 22-моддасида белгиланган Савдо-саноат палатасининг қонун ижодкорлиги соҳасидаги ваколатларини амалга оширган ҳолда,  Палата томонидан қонунчилик ҳужжатлари лойиҳалари юзасидан Жамоатчилик экспертизалари ўтказилиб, уларнинг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаган ҳолда, салбий ҳамда ижобий характердаги Хулосалар бериб келинмоқда.

    Хусусан, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 795 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси Палата томонидан кўриб чиқилиб, Жамоатчилик экспертизаси хулосалари берилди.

    Мисол учун, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикасининг “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни лойиҳаси  жамоатчилик экспертизасидан  ўтказилиб, у юзасидан қуйидагича Жамоатчилик экспертизаси хулосаси берилди:

    1. Лойиҳанинг 10-моддаси иккинчи қисмига кўра, “Оммавий ахборот воситалари орқали фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматини ёки ишчанлик обрўсини таҳқирлаш, шахсий ҳаётига аралашиш тақиқланади”, - деб белгиланган.

    Аммо, бунда фуқаролар билан бир қаторда бошқа шахслар, жумладан юридик шахслар ва тадбиркорлик субъектларининг шаъни ва қадр-қиммати, ишчанлик обрўсини таҳқирлаш, уларнинг қонуний фаолиятига аралашишнинг тақиқланиши назарда тутилмаган.

    Бу эса, амалиётда ноаниқликларга олиб келиши мумкин.

    Шу сабабли, юқоридаги нормани қуйидаги таҳрирда баён қилиш тавсия этилади:

    “Оммавий ахборот воситалари орқали жисмоний ва юридик шахсларнинг шаъни ва қадр-қимматини ёки ишчанлик обрўсини таҳқирлаш, шахсий ҳаётига ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширадиган фаолиятига аралашиш тақиқланади”.

    2.Лойиҳанинг 21-моддаси иккинчи қисм учинчи хатбошига кўра, “агар оммавий ахборот воситаси олти ойдан ортиқ вақт давомида нашр этилмаган бўлса (эфирга узатилмаган бўлса)”, ушбу ҳолат рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномани ҳақиқий эмас деб топиш учун асос бўлиши белгиланган.

    Бироқ, лойиҳанинг 22-моддаси олтинчи қисмига кўра, юқоридаги ҳолат гувоҳномани тугатиш учун асос бўлиши белгиланган.

    Бу эса, амалиётда ноаниқликларни келтириб чиқариши мумкин.

    Шу боис, лойиҳанинг 21-моддаси иккинчи қисмидан учинчи хатбошини чиқариб ташлаш тавсия этилади.

    3. Лойиҳанинг 21-моддаси учинчи қисмига кўра, “Жисмоий шахс вафот этган ёки оммавий ахборот воситасининг таъсисчиси бўлган ва ушбу Қонуннинг 24-моддасига мувофиқ ҳуқуқ ва мажбуриятлари таҳририятга ўтказилмаган юридик шахс тугатилган тақдирда, оммавий ахборот воситаларини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиши тўхтатилади”, - деб белгиланган.

    Бунда, мазкур норма гувоҳноманинг тўхтатилишини назарда тутсада, аммо гувоҳномани ҳақиқий эмас деб топишни белгиловчи моддада (лойиҳанинг 21-моддасида) келтирилган. Ваҳолангки, гувоҳноманинг тўхтатиб турилиши билан боғлиқ нормалар лойиҳанинг 22-модасида белгиланган.

    Шунингдек, лойиҳанинг 22-моддаси биринчи қисмига кўра, “Оммавий ахборот воситасининг фаолияти фақат муассиснинг қарори билан ёки рўйхатдан ўтказувчи органнинг аризаси асосида суднинг қарорига кўра тўхтатиб турилиши ёки тугатилиши мумкин”, - деб белгиланган бўлиб, мазкур норма юқоридаги ҳолатга нисбатан ҳам қўлланилиши ёки қўлланилмаслиги аниқлаштирилмаган.

    Бундан ташқари, юқоридаги нормада жисмоний шахс вафот этганда,

    Бироқ, лойиҳанинг 24-моддаси тўртинчи қисмида муассис (муассислар) жисмоний шахс (жисмоний шахслар) бўлса, унинг (уларнинг) ҳуқуқлари ва мажбуриятлари қонуний ворисларига мерос бўлиб ўтиши мумкинлиги белгиланган.

    Шу боис, юқоридаги нормани ушбу масалаларни инобатга олган ҳолда, қайта кўриб чиқиш тавсия этилади

    4. Лойиҳанинг 24-моддаси иккинчи қисмига кўра, “Муассис таҳририятдан ўз номидан хабар ёки материал бепул ва белгиланган муддатда тарқатишни буюртма қилишга ҳақлидир. Муассис буюртмасининг максимал миқдори, харажатларни қоплаш тартиби таҳририят уставида, унинг шартномасида ёки муассис билан тузилган бошқа шартномада белгиланади”, - деб белгиланган.

    Аммо, мазкур мазмундаги норма ушбу модданинг биринчи қисми бешинчи хатбошида келтирилган бўлиб, уни қайта такрорлаш зарурати мавжуд эмас.

    Шу сабабли, лойиҳанинг 24-моддасидан иккинчи қисмни чиқариб ташлаш тавсия этилади.

    5. Лойиҳанинг 26-моддаси бешинчи қисми тўртинчи хатбошига кўра, “чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар” бош муҳаррир бўлиши мумкин эмаслиги тўғрисидаги норма белгиланган.

    Бироқ, лойиҳанинг 6-бобида чет давлатлар оммавий ахборот воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият юритиши мумкинлиги белгиланган бўлиб, ушбу оммавий ахборот воситаларининг бош муҳаррири эса ўз-ўзидан чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс бўлиши мумкин.

    Шу боис, лойиҳадаги мазкур номувофиқликни бартараф этиш тавсия этилади.

    6. Лойиҳанинг 46-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларига кўра, “Тўғридан-тўғри телевидение дастурларини қабул қилишни чеклашга қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллардагина йўл қўйилади. Чет эл телеканалини ёки чет эл радиоканалининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тарқатилишига ушбу Қонуннинг талабларига мувофиқ рўйхатдан ўтганидан кейин йўл қўйилади.

    Хорижий даврий босма нашрнинг маҳсулотларини, яъни Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтмаган ва таъсисчиси ёки таҳририяти доимий равишда унинг чегараларидан ташқарида жойлашган, шунингдек хорижий давлатлар, юридик шахслар ёки фуқаролар томонидан молиялаштириладиган нашрни тарқатиш учун Ўзбекистон Республикаси ваколатли органи томонидан қатъий ҳисоби юритиладиган, ваколатли орган томонидан белгиланган шаклдаги рухсатнома олиш талаб этилади”, - деб белгиланган.

    Бунда, ортиқча талабларни белгилаш назарда тутилган.

    Шу билан бирга, иккинчи қисмда назарда тутилган норма шахсларнинг ахборот олиш эркинлигини чеклашга олиб келиши мумкин. Чунки, чет эл телеканали ёки чет эл радиоканалининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тарқатилишидан ва уни рўйхатдан ўтказилишидан ушбу оммавий ахборот воситаларининг эгалари ҳар доим ҳам манфаатдор бўлмаслиги мумкин.

    Бундан ташқари, хорижий даврий босма нашрнинг маҳсулотларини, яъни Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтмаган ва таъсисчиси ёки таҳририяти доимий равишда унинг чегараларидан ташқарида жойлашган, шунингдек хорижий давлатлар, юридик шахслар ёки фуқаролар томонидан молиялаштириладиган нашрни тарқатиш учун рухсатнома айнан шу даврий босма нашрнинг ўзига берилиши ёки уни тарқатувчи субъектларнинг барчаси ушбу рухсатномани олиши шартлиги лозимлиги аниқлаштирилмаган.

    Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, мазкур нормаларни қайта кўриб чиқиш тавсия этилади.

    7. Лойиҳанинг 7-боби “Оммавий ахборот воситалари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик”, деб номланган бўлиб, унда қандай ҳаракат (ҳаракатсизлик)лар қонунбузилиши  сифатида тан олиниши белгиланган.

    Лекин, бундай ҳаракатлар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс ва Жиноят кодексида жиноят ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик деб эътироф этилган. Шунингдек, бундай ҳаракатлар содир этилганда, маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортиш назарда тутилган.

    Шу боис, лойиҳанинг 48, 50-51-моддаларини чиқариб ташлаш, шунингдек лойиҳада қуйидаги мазмундаги нормани назарда тутиш тавсия этилади:

    “Мазкур қонун талабларини бузган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгар бўладилар”.

    Бу борадаги фаолият давом этмоқда.

    ССП Ахборот-хизмати 

    15.11.2019

    17:05

    Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
    x

    Саволлар беринг

    Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

    +998(78) 150-60-06