Саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси: иккинчи кун тафсилотлари
19 ноябр куни “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазмалар мажмуасида давом этаётган Ўзбекистон саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси иштирокчилар ва ташриф буюрувчилар билан гавжум бўлди. Улар кўргазмали павилонларда намойиш этилаётган маҳаллий маҳсулотлар билан яқиндан танишмоқдалар. Эътиборлиси, кўргазма стендлари янги иштирокчилар билан кенгайиб, маҳсулотлар турлари кўпайиб бормоқда.
Шу билан бирга, тадбир доирасида Халқаро савдо маркази (ИТС) мажлислар залида саноат тармоқлари ташкилотлари ва вилоятлар ҳокимликларининг навбатдаги тақдимотлари бўлиб ўтди.
Бугун юртимизда меҳмон бўлиб турган Вилнюс Савдо-саноат ва ҳунармандлик палатаси президенти Сигитас Леонависиус бошчилигидаги делегация ҳам кўргазмага ташриф буюриб, саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси ҳамда Электрон кооперация портали фаолияти билан танишди.
Дарҳақиқат, Електрон кооперация портали (www.cooperation.uz)нинг ишга туширилиши, унинг хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида ўзининг қулайликлари билан қизиқишларини орттирмоқда. Бунинг ёрқин далили сифатида тадбирнинг иккинчи куни, яъни 19 ноябр куни (соат 20:00) ҳолатига, рўйхатдан ўтганлар сони 11 567 та, жойлаштирилган товарлар 11 602 та, тузилган шартномалар 595 тани ташкил этиб, уларнинг умумий қиймати 82 196 млн.сўмга тенг бўлганини эътироф этиш мумкин.
20.11.2019
11:27