ССПда "Ўзбекистон-Италия" давра сухбати бўлиб ўтди
Президент (губернатор) Аттилио Фонтана бошчилигидаги Ломбардия вилояти делегациясининг Ўзбекситонга ташрифи доирасида 2019 йил 21 ноябр куни Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасида Италия ва Ўзбекистон ишбилармон доиралари иштирокида давра суҳбати, шунингдек В2В музокаралари бўлиб ўтди.
Ушбу тадбирдан кўзланган асосий мақсад савдо-иқтисодий, сармоявий, транспорт, алоқа ва ахборот технологиялари соҳаларидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишдан иборат.
Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси Адхам Икромов, “Италия-Ўзбекистон” савдо палатаси президенти Луиджи Иперти хамда икки давлат етакчи компания вакиллари иштирок этишади.
Тадбир давомида томонлар икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришдаги мавжуд ижобий динамикани қайд этдилар ва уларни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш учун биргаликдаги саъй-ҳаракатларни фаоллаштириш зарурлиги тўғрисида келишиб олдилар.
Ўзбекистон делегатсияси йиғилиш қатнашчиларига республиканинг сармоявий салоҳияти, хорижий компаниялар учун имтиёз ва преферентсиялар, шунингдек, савдо соҳасидаги ҳамкорликнинг истиқболли ёъналишлари тўғрисида батафсил маълумот берди.
Италиялик шериклар Ўзбекистон ҳукумати томонидан мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирларни, шунингдек, ОЕCДнинг "Doing Business" ва Жаҳон банкининг рейтингида республиканинг мавқеини оширишга юқори баҳо бердилар. Италия Ўзбекистон иқтисодиётини модернизатсия қилишда фаол иштирок этишга тайёрлигини билдирди.
Ўзбекистон ССП раиси Адҳам Икромов ўз нутқида жорий йилнинг 9 ойи якунларига кўра савдо ҳажми 320,8 миллион долларни ташкил этди, бу 2017 йилга нисбатан қарийб 2 бараварга кўп.
Суҳбат давомида томонлар ушбу динамикани мустаҳкамлаш ва ўзаро этказиб бериш турларини янада кенгайтириш бўйича чоралар кўришга келишиб олдилар.
«Биз Италияга Ўзбекистоннинг рақобатдош маҳсулотларининг кенг ассортиментини: электр ва кабел маҳсулотлари, кимёвий маҳсулотлар ва минерал ўғитлар, пахта иплари, тайёр тўқимачилик ва ипак буюмлари, пластмасса, мева-сабзавот маҳсулотлари ва бошқаларни тўғридан-тўғри этказиб беришни ташкиллаштиришни ўрганишга тайёрмиз. Етказиб беришни кўпайтириш учун биз Италиянинг манфаатдор компаниялари билан Римда доимий кўргазма залига эга ўзбек-италян савдо уйини очиш учун ишлашга тайёрмиз, - деди Ўзбекистон ССП раҳбари Адҳам Икромов.
Шунингдек, Италия сармоялари, илғор технологиялар ва ноу-хауни жалб қилган ҳолда Ўзбекистонда қўшма корхоналар ташкил этишга кўмаклашиш тўғрисида келишувга эришилди.
Ҳамкорликнинг устувор ёъналишларидан бири қишлоқ хўжалиги, виночилик, тўқимачилик, ипакчилик, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, мебелсозлик, чарм-поябзал саноати ва нефт-газ соҳаси ҳисобланади.
Умуман олганда, кўп томонлама музокараларда томонлар мамлакатларимиз ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик янги босқичга кўтарилганини мамнуният билан қайд этдилар.
Учрашувда кўпикли материаллар ишлаб чиқариш учун мўлжалланган тўлдириш машиналари, автомобил ва қурилиш ойналари ишлаб чиқариш ускуналари, нефт-кимё сектори учун фильтрация тизими, металлургия,ю қурилиш ва нефт-газ саноатида фаолият юритаётган Италиянинг етакчи компаниялари вакилларининг тақдимотлари бўлиб ўтади.
Давра сухбати доирасида икки мамлакат ишбилармон доира вакиллари иштирокидаги «В2В» учрашуви ҳам ўтказилиши режалаштирилган. Унда Ўзбекистон ва Италия ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш истиқболлари, жумладан, икки мамлакат корхоналарининг ҳамкорлик алоқаларини янада жадаллаштириш бўйича ўзаро музокаралар олиб борилади.
Бугун Италия делегатсияси Саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасида бўлиб, ярмаркада намойиш этилаётган маҳсулотлар, саноат корхоналарининг экспортбоп ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотлари, уларнинг сифати ва техник хусусиятлари билан танишди.
Делегатсиянинг ташрифи давом этмоқда, эртага икки мамлакат ишбилармон доиралари иштирокидаги Ўзбекистон-Италия бизнес-форуми ва «G2В» учрашувлари бўлиб ўтади.
21.11.2019
16:27