Жамоа шартномасининг аҳамияти мавзусида ўқув семинар ўтказилди
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси билан ҳамкорликда жорий йилнинг 27 апрель куни “Жамоа шартномасининг аҳамияти” мавзусида ўқув семинар ўтказилди.
Семинарда вилоят хокимлиги, вилоят солиқ, меҳнат бошқармалари тижорат банклари вакиллари, ҳудудий ахборот-маслаҳат марказлари раҳбарлари, иш берувчилар кадрлар хизмати ходимлари иштирок этдилар.
Тавсия этилган намунавий дастурга асосан семинарни вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раиси К.Р.Парпиев кириш сўзи билан очди.
Семинар давомида мехнат соҳасидаги ҳалқаро ва миллий стандартлар, меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини ташкил этишда иш берувчининг мажбуриятлари, меҳнат муносабатларини тартибга солишда жамоа шартномаларининг аҳамияти, кичик бизнес субъектлари учун қонун ҳужжатлари билан белгилаб куйилган имтиёзлар каби мавзуларда маърузалар тингланди
Семинар якунида иштирокчиларнинг саволларига батафсил жавоб берилди.
05.05.2016
14:05