Савдо-саноат палатаси Агросаноат ходимларини аттестация қилишда иштирок этди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.07.2018 йилдаги “Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5490-сонли Фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ходимлари тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текширишга ҳуқуқ берувчи махсус гувоҳнома олиш учун аттестациядан ўтказилди
Аттестация жорий йилнинг 20-ноябрь куни ўтказилиб, комиссияга Инспекция бошлиғи Эсонов Мухиддин Турдиевич раҳбарлик қилди. Комиссия таркибида инспекциянинг масъул бошқармалари бошлиқлари, тадбиркорлик субъектлари вакиллари ва Савдо-саноат палатасидан бош юрисконсульт Шукуров Бегзоджон Нурутдинович иштирок этди.
Унда инспекция марказий аппаратининг 31 нафар ходими иштирок этиб, шундан 1 нафар ходим соҳага оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни етарли даражада ўзлаштирмагани ва минимал тушунчаларига эга эмаслиги сабабли аттестациядан ўта олмади, 30 нафари тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текширишга ҳуқуқ берувчи махсус гувоҳнома билан таъминланди. Бу каби аттестациялар бир қатор вазирлик ва идораларда хам давом этмоқда.
25.11.2019
15:21