• RIVAL168
  • Sabung Ayam Online
  • Slot Online
  • Slot Bank Bri
  • Slot Bank Mandiri
  • Slot Bank Seabank
  • Slot Bank Bca
  • Slot Bank Bni
  • Slot Dana
  • Slot Ovo
  • Slot Linkaja
  • DeraDer4
  • Link DeraDer4
  • Sleep DeraDer4
  • MMORPG DeraDer4
  • gacor
  • gunchang menang
  • slot gacor
  • anime
  • anime baru
  • anime overpower
  • anime sekolah
  • baju sepasang
  • baju korea
  • make up
  • facewash
  • baju sepasang
  • baju raya
  • Slot 2025
  • Slot bagus 2025
  • Slot bagus 2024
  • Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
    1.02.24

    Гулистонда тадбиркорлар учун вилоят ҳокимининг навбатдаги қабули бўлиб ўтди

    1.02.24

    Канаданинг Ўзбекистонга янги тайинланган элчиси Алан Ҳемсон ўртасида учрашув

    31.01.24

    “Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини” жорий этиш бўйича семинар-тренинг

    31.01.24

    Олий Мажлиси Сенатининг Қўмита мажлисида тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ривожлантиришга қаратилган қонунлар муҳокама қилинди

    29.01.24

    Кичик тадбиркорлик субъектлари диққатига!

    23.01.17

    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

    20.01.17

    Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

    10.05.16

    Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

    11.12.15

    Россия Федерацияси

    11.12.15

    Украина

    Одил судлов – бизнес манфаатлари ҳимоясининг гарови

    Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида Тошкент шаҳар иқтисодий суди судьяси, тадбиркорлик субъектлари ҳамда Палата ҳуқуқшунослари иштирокида “Судлар фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, жамиятда коррупция омилларига нисбатан муросасизлик муҳитини яратиш, одил судловни амалга ошириш жараёнлари” мавзусида 2019 йил 22 ноябрь куни очиқ мулоқот тадбири бўлиб ўтди.

    Мазкур тадбирда Савдо-саноат палатаси Раисининг биринчи ўринбосари И.Жасимов сўз олиб, мамлакатимиз иқтисодиётини жадал ривожланишида тадбиркорлик субъектлари ҳамда хорижий инвесторларнинг кенг иштирокини таъминлашнинг асосий омилларидан бири – хусусий мулк дахлсизлиги ҳамда қонун даражасида ишончли ҳимоя қилиниши муҳим аҳамият касб этишини, бунда судларнинг роли алоҳида аҳамиятга эга эканлигини таъкидлаб ўтди.

    Бу борада хусусий мулкнинг ҳимояси кафолатларини кучайтириш мақсадида зарур бўлган қонунчилик актлари қабул қилинганлигига алоҳида эътиборни қаратди. Шу билан бирга Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан қонунда белгиланган ваколатлардан самарали фойдаланиб, суд орқали тадбиркорларни ҳуқуқ ва қонуний матфаатларини ҳимоя қилинганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди. Хусусан, жорий йилнинг ҳисобот даврида умумий суммаси 4 трлн. 719 млр. сўм бўлган жами 51 056 та даъво аризаси киритилганлиги, шундан 44 483 та ҳолатда тўлиқ қаноатлантирилганлигини, 563 та ҳолатда рад этилганлигини билдирди.

    Шу билан бирга Палата жорий йил давомида ўз аъзоларининг хусусий мулкини ҳимоя қилиб, судларга 120 та даъво аризаси киритганлиги таъкидлади.

    Шунингдек, И.Жасимов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20.11.2019 йилдаги “Мамлакатимизда бизнес муҳитини яхшилаш ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг мазмун ва моҳияти юзасидан тадбир иштирокчиларига тушунтириш берди.

    Тадбирга таклиф этилган Тошкент шаҳар иқтисодий суди судьяси Рашидов Равшан Усмонович сўзга чиқиб, мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, шу жумладан тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда одил судловни амалга оширишга қаратилган ислоҳотлар ҳамда хусусий мулк дахлсизлиги ва қонуний қўриқланишида судларнинг роли тўғрисида сўзлаб, мамлакатимизда сўнгги вақтларда қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шу жумладан юқорида баён этилган қарор хусусида сўз юритди.

    Тадбирда иштирок этган тадбиркорлар асосан хорижий шартномалар юзасидан келиб чиққан низолар, гаров мулкини қайта баҳолаш, суд ҳужжатларини ижро этиш ва бошқа масалалар юзасидан берилган саволларга тўлиқ жавоблар олишди.

    Раиснинг биринчи ўринбосари томонидан мазкур тадбир якунланиб, Палата томонидан ташкил этилган мазкур очиқ мулоқот тадбири келгусида Тошкент шаҳар иқтисодий суди билан ҳамкорликда кенг аудиторияни жалб қилган ҳолда, каттароқ форматда ўтказиш таклифи берилди.

    ССП Ахборот-хизмати

    25.11.2019

    20:52

    Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
    x

    Саволлар беринг

    Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

    +998(78) 150-60-06