ЭКСПОРТ БИЛАН ШУҒУЛЛАНИШ ИСТАГИДАГИ ТАДБИРКОРЛАРЛАР ДИҚҚАТИГА!
Республикамизда электрон савдо майдонини ривожлантириш ҳамда товарларни экспортга сотиш мақсадида Интернетда “tradeuz.uz” веб-сайти ишга туширилмоқда.
Ушбу веб-сайт ишлаб чиқарувчи ва экспортёр корхонларга қулай имкониятлар яратиб, хорижий харидорлар билан онлайн тарзда шартнома тузиш имконини беради.
Ушбу савдо майдончасига ўз маҳсулотларини жойлаштириш истагида бўлган маҳаллий ишлаб чиқарувчилар 2019 йил 5 декабрга қадар иловага мувофиқ жадвални тўлатишлари ҳамда Палатанинг Экспортга кўмаклашиш бошқармасининг s.azamov@chamber.uz электрон манзилига юборишларини сўраймиз.
Қўшимча маълумот учун Экспортга кўмаклашиш бошқармаси маъсул ходими С.Аъзамовга +99878 150-60-06 (ички 1851) телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкин.
29.11.2019
23:07