Кўмир брикетлар ишлаб чиқарувчи ускуналар талаб қилинади
Ўзбекистон Савдо-саноат палатасига республикамизда фаолият олиб бораётган маҳаллий тадбиркорлик субъектларидан турли кўмир брикетларини ишлаб чиқарувчи асбоб-ускуна ва линияларга талаб келиб тушмоқда.
Ушбу асбоб-ускуна линияларини етказиб берувчи корхона ва ташкилотлар ўз тижорат таклифларини Палатанинг Замонавий мини-технологиялар ва хорижий инвестицияларни жалб этиш бўлими етакчи мутахассиси Бакиров Ёлқинга (+99871) 150-60-07 телефон рақамига ва (y.bakirov@chamber.uz) электрон манзилига мурожаат қилишларини сўраймиз.
13.05.2016
15:30