ССП да Афғонистон ишбилармон доира вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди
Бугун, 5-декабр куни Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси Адҳам Икрамов Афғонистон Халқаро савдо палатаси раиси Маил Ага Хаир Хва ва Афғонистон Савдо ва инвестиция палатаси раиси Тавакул Шаҳ Аҳмад Яр бошчилигидаги Афғонистон ишбилармон доира вакиллари билан учрашди.
Учрашувда, шунингдек, Халқаро савдо палатаси бошқаруви аъзоси Камалудин Набизада, Афғонистондаги ХСП бошқаруви аъзоси Азиз Аҳмад Атиф, Афғонистондаги ХСП бошқарув аъзоси ва Афғонистон миллий ёқилғи корпорацияси актсиядори Эзатуллоҳ Сафи, ХСП Афғонистон жамғармаси президенти ва Файз компанияси раҳбари Нур Муҳаммад Файз қатнашдилар.
Учрашувда Ўзбекистон билан Афғонистон ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Хусусан, ўзаро савдо ҳажмини ошириш ва турларини кенгайтириш бўйича чора-тадбирлар, Афғонистон компанияларининг Ўзбекистондаги истиқболли лойиҳаларда иштироки кўриб чиқилди. Шу билан бирга, ҳамкорликнинг устувор ёъналишлари қишлоқ хўжалиги, нефт ва газ, транспорт ва логистика эканлиги таъкидлаб ўтилди.
Суҳбат давомида томонлар бугунги кунда Ўзбекистонда афғон капитали иштирокидаги 306 та корхона, шу жумладан, 100 фоиз чет эл сармояси иштирокидаги 20 та корхона фаолият кўрсатаётгани ва 2019 йил январ-сентабр ойларида товар айланмаси хажми қарийб 450 минг АҚШ долларини ташкил этганини таъкидладилар.
Шу билан бирга, томонлар «Термиз карго» экспорт маркази базасида бир вақтнинг ўзида 300 тагача юк машинасини қабул қила оладиган «Ҳайратон-Термиз» логистика марказининг имкониятларини, ҳамда темир ёъл орқали кириш йўллари ва контейнерларни сақлаш учун омборларга эга эканлигини таъкидладилар.
05.12.2019
19:28