• RIVAL168
  • Sabung Ayam Online
  • Slot Online
  • Slot Bank Bri
  • Slot Bank Mandiri
  • Slot Bank Seabank
  • Slot Bank Bca
  • Slot Bank Bni
  • Slot Dana
  • Slot Ovo
  • Slot Linkaja
  • DeraDer4
  • Link DeraDer4
  • Sleep DeraDer4
  • MMORPG DeraDer4
  • gacor
  • gunchang menang
  • slot gacor
  • anime
  • anime baru
  • anime overpower
  • anime sekolah
  • baju sepasang
  • baju korea
  • make up
  • facewash
  • baju sepasang
  • baju raya
  • Slot 2025
  • Slot bagus 2025
  • Slot bagus 2024
  • Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
    1.02.24

    Гулистонда тадбиркорлар учун вилоят ҳокимининг навбатдаги қабули бўлиб ўтди

    1.02.24

    Канаданинг Ўзбекистонга янги тайинланган элчиси Алан Ҳемсон ўртасида учрашув

    31.01.24

    “Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини” жорий этиш бўйича семинар-тренинг

    31.01.24

    Олий Мажлиси Сенатининг Қўмита мажлисида тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ривожлантиришга қаратилган қонунлар муҳокама қилинди

    29.01.24

    Кичик тадбиркорлик субъектлари диққатига!

    23.01.17

    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

    20.01.17

    Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

    10.05.16

    Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

    11.12.15

    Россия Федерацияси

    11.12.15

    Украина

    МЕДИАЦИЯ ВА ҲАКАМЛИК МУҲОКАМАСИ – САМАРАЛИ ВА ҚУЛАЙ

    Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан АҚШ халқаро тараққиёт агентлиги (USAID)нинг Ўзбекистонда  суд-ҳуқуқ ислоҳотлари бўйича дастури доирасида  2019 йил  18 декабрда Жиззах  шаҳрида “Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда ҳакамлик судлари ва медиациянинг роли” мавзусида илмий-амалий семинар ўтказилди.  

    Семинарда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги ва унинг Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси ҳузуридаги Ҳакамлик судлари судьялари, Жиззах вилоят ҳокимлиги, адлия бошқармаси масъул ходимлари, иқтисодий суди, туманлараро судлар судьялари, тадбиркорлар, “Тадбиркор аёл” уюшмасининг вилоят бошқармаси ходимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

    Анжуманда “Ўзбекистонда низоларни муқобил ҳал қилиш: ҳуқуқий асослари ва ривожланиш босқичлари”, “Хорижий давлатларда медиация: ҳуқуқий асослари ва амалиёт”, “Ҳакамлик судларида иқтисодий низоларни ҳал қилишнинг ўзига хос хусусиятлари”, “Ҳакамлик муҳокамасининг афзалликлари ва ҳакамлик судларида иш юритиш тартиби” мавзуларида ҳуқуқшунос олимлар ва  мазкур соҳанинг тажрибали  мутахассислари маъруза қилдилар.

    Илмий-амалий семинарда таъкидланганидек мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш соҳасида кенг кўламли ва самарали ишлар амалга оширилмоқда. Шунингдек, давлат органларининг аҳоли билан мулоқотини такомиллаштириш, уларнинг муаммоларини ҳал этишнинг янги механизмларини жорий қилиш этишнинг норматив-ҳуқуқий асослари такомиллаштирилмоқ.

    Сўнгги йилларда низоларни муқобил усуллар орқали ҳал этишга катта  эътибор берилмоқда. Низоларни муқобил ҳал қилиш усулларига хусусан қуйидагилар киради:   музокара; талабнома юбориш, медиация, ҳакамлик судлари ва халқаро тижорат арбитражи. 

    Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Ҳакамлик судининг раиси,  юридик фанлар доктори Фозилжон Отахонов ўз маърузасида низоларнинг муқобил ҳал қилиш усулларининг ҳуқуқий асослари яратилганлиги, жумладан ҳакамлик судлари ва медиация тўғрисида махсус қонунлар қабул қилинганлигини таъкидлади.

    Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг  “Ҳакамлик судлари тўғрисида”ги Қонунида ҳакамлик судлари фаолиятининг асосий принциплари,  уларни ташкил этиш ва ҳисобини юритиш тартиби, мазкур судлар томонидан ҳал этиладиган низолар, ҳакамлик битими шакли ва мазмуни, ҳакамлик судьясига қўйиладиган талаблар, ҳакамлик судининг таркибини шакллантириш, низони ҳакамлик судида ҳал қилиш билан боғлиқ харажатлар, ҳакамлик муҳокамаси, ҳакамлик судининг ҳужжатлари, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори юзасидан низолашиш ва уни ижро этишга оид нормалар белгиланганлигини қайд қилди.

    “Медиация тўғрисида”ги Қонунда: медиациянинг мақсади, асосий принциплари, медиаторларга қўйиладиган талаблар, медиаторларнинг ва медация тарафларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, медиаторлар реестрини юритиш тартиби, медиация тўғрисида келишув, медиация жараёни, медиация натижасига низони ҳал қилинганлиги тўғрисидаги келишувга оид нормалар мустаҳкамланганлиги муҳим аҳамият касб этмоқда.

    Низоларни нафақат давлат судлари (фуқаролик ишлари бўйича судлар, иқтисодий судлар), балки  ҳакамлик судлари воситасида ҳал қилиш кўлами ҳам тобора кенгайиб бормоқда. “Бунга сабаб, – дейди палата ҳузуридаги Ҳакамлик судининг раисининг ўринбосари Рустам Шаймардонов,  ҳакамлик судларида низоларни кўришнинг қуйидаги афзаллик жиҳатлари мавжудлигидир, яъни тарафларда судьяни мустақил танлаш имконияти борлиги;  низолар битта инстанцияда ҳал этилиши; иш кўриш қисқа муддатларда амалга оширилиши; ҳакамлик суди харажатлари низоларни иқтисодий ва фуқаролик ишлари бўйича судларда кўриш ва ҳал этиш учун кетадиган суд харажатларидан камлиги;  ҳакамлик суди муҳокамаси махфий ва ошкор қилиниши мумкин эмаслиги; ҳакамлик муҳокамаси тарафларнинг келишувига мувофиқ белгиланиши мумкинлигидир”.

    Бунга қуйидагилар яққол мисол бўла олади, Савдо-саноат палатаси ва унинг ҳудудий бошқармалари ҳузурида ташкил қилинган 15 та Ҳакамлик судлари томонидан 2007–2019 йиллар мобайнида  жами 26307 та ишлар кўрилган бўлиб, даъво суммаси 907,6 млрд. сўм, 64,1 млн. АҚШ доллари, 1,1 млн Еврони ташкил қилган, шу жумладан жорий йилнинг 11 ойи мобайнида  жами 9014 та ишлар кўрилган бўлиб,  бу 2018 йилнинг шу даврида кўрилган ишлар сонига нисбатан 3233 тага кўпайган.

    Профессионал медиатор, юридик фанлар номзоди Дилбаҳор Якубова ўз маърузасида семинар қатнашчиларини Австрия, Англия, АҚШ, Германия, Россия, Франция, Қозоғистон каби хорижий мамлакатларда медиациянинг ҳуқуқий асослари ва уни қўллаш амалиётини Ўзбекистон қонунчилиги билан таққослаган ҳолда батафсил таништирди. Шунингдек, семинарда медиация жараёни ҳаётий кейс орқали иштирокчиларни жалб қилган холда намойиш қилинди.

    Семинар иштирокчилари ва маърузачилар томонидан  Ўзбекистонда низоларни муқобил ҳал қилишнинг  ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, музокаралар ўтказиш ва талабномалар юбориш орқали низоларни ҳал қилиш амалиётини кенгайтириш, медиация марказларини ташкил қилиш, медиаторларни тайёрлаш бўйича ташкилий тадбирларни жадаллаштириш, ваколатли судлар билан ҳакамлик судлар  ўртасида ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш, ҳакамлик судьялари ва ҳакамлик судьялигига номзодларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, низоларни кўриб чиқиш бўйича ҳакамлик судьялари ўртасида тажриба алмашиш, ҳакамлик судлари  ҳал  қилув  қарорлари  ижросини таъминлаш  каби масалалар бўйича таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.

     

    ССП Ахборот хизмати

    19.12.2019

    11:12

    Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
    x

    Саволлар беринг

    Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

    +998(78) 150-60-06