“Баркамол авлод – Ватан фаҳри” Дастури доирасида навбатдаги илмий семинар бўлиб ўтди
2016 йил 23 май куни Ўзбекистон Cавдо-саноат палатасининг Конференц залида “Соғлом она ва бола” йилига бағишланган Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани 64-ўрта мактаб қошидаги “Баркамол авлод – Ватан фаҳри” Дастури доирасида Кичик Академиянинг илмий семинари бўлиб ўтди. Ушбу дастур беш йил олдин “Баркамола авлод” йилида “Шарқ Аёли” Халқаро Аёллар жамоат фонди билан қўллаб-қувватланган эди.
Анжуманни кириш сўзи билан Фонд раҳбарияти, Савдо-саноат палатаси раҳбарияти, ҳамда 64-мактаб Кичик Академиясининг раҳбари Асриева Е.А. очдилар. Йирик олим ва мутахассислар олдида мактаб Академиясининг аъзоларини маърузалари тингланди. Маърузалар қуйидаги мавзуда бўлди: “Ер сайёрасининг туғилиши” Нажмиддинова Азизахон, “Қон томир ва юрак касалликлари” Курамбаева Диёрахон, “Микроорганизмлар” Мирхамидова Маликахон, “Юлдуз йўли” Асраев Тимур, “Қуёш болалари” Даун синдромли болалар” Балуева Гаянэ, “Терроризм – инсоният хавфи” Фаттахова Ирода.
Маърузалар слайдлар билан тўлдирилган бўлиб, уч тилда: ўзбек, рус ва инглиз тилларида тақдим қилинди. Ёш иқтидорларимиз ўзларининг чуқур билим, илм ва кашфиётга чанқоқлигини, фан ва табиат сирларини ўрганишдаги тиришқоқлигини намойиш этдилар. Юксак даражадаги ёшларимизнинг маърузалари уларнинг устозларини юқори малакали мутахассис эканлигини яна бир бор тасдиқлаб, давлатимизнинг ёшларларга бўлган ғамхўрлиги ва баркамол авлодни тарбия қилишдаги беқиёс ўрнини белгилаб берди.
Маърузаларни баҳолашга жуда нуфузли илмий кенгаш аъзолари йиғилдилар. Навоий давлат кончилик институти доценти, “Қадимий юрт” дастури раҳбари К.А.Крохмаль ўз маърузасида бизнинг диёримиздаги ҳали яхши ўрганилмаган инсоннинг илк таррақиёт қилган жойлари ҳақида гапириб, келажакда ёшларимиз геология ва археология сохасида янги кашфиётлар қилишларига умид қилишини билдирди.
Академик В.Воҳидов номли Республика ихтисослаштирилган хирургия маркази кардиохирурги С.А.Бобожонов юрак-қон томир касалликлари бўйича маъруза қилиб, ҳозирги кунда тиббиётнинг янги кашфиётлари ҳақида сўзлаб берди.
“Экосаломатлик” дастурининг раҳбари шифокор валеолог Р.Ш.Максудова маъруза бўйича ўз фикрларини билдириб, таклифлар қўшди. Микроорганизмлар бўйича Миллий Университетнинг Физиология ва биология кафедраси профессори Кучкарова ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирди.
Ушбу илмий тортишув инглиз тилида бўлганлиги эътиборга лойиқдир. Асраев Тимурнинг “Юлдуз йўли” маърузаси тингловчиларда кўп қизиқиш уйғотиб, Қуёш интститути мутахассиси Д.Беков ва Астрономия ва атмосфера физикаси кафедрасининг илмий ходими Матиков орқали баҳоланди. Талабалар Паркентдаги Қуёш институтига экскурсияга таклиф қилиндилар.
Кўпчиликка Даун Синдроми билан касалланган болалар ҳақидаги маълумотлар янгилик бўлди. Бу маъруза Тошкент Тиббиёт Академиясиниг неврология кафедраси профессори генетик олим Ф.Р.Алимхўжаева ва ”Шарқ Аёли” фонди “Интегратив психология” дастури раҳбари психотерапевт генетик олим Г.Ф.Маҳмудова орқали баҳоланди. Барча анжуман қатнашчилари сўнгги “Терроризм – инсоният хавфи” номли маърузанинг муҳимлигини таъкидладилар. Маърузада ёш олимамиз бу касофатни масштаблилиги ҳамда у бутун инсониятни қамраб олганлиги ҳақида гапирди ва барчани ҳозирги кунда огоҳ ва англанган ҳолда уйғоқ бўлишга чақиришди.
Маърузачиларга умумий баҳони “Шарқ Аёли” фонди “XXI аср Ўқитувчиси” дастури раҳбари С.В.Богданова берди. Умуминсоний қадриятлар ва ўзини англаш дастурлари болаларимиз ҳамда ёшларимизда ҳаётда хатарсиз йўл танлашда аҳамиятли бўлиб, синов-қийинчиликларга чидамли бўлишни, уларда маънавий баркамоллик ва эзгуликни шакллантиради.
Ушбу мактаб қошидаги Кичик Академия намунасида XXI аср ўқитувчисининг янги замонавий шаклини тузиш таклиф қилинди. Олимларимиз келажакда шундай семинарларни ўтказиш ва жамоа ташкилотлар, илмий-текширув марказлари, мактаб ва давлат раҳбариятининг ҳамкорлигини ривожлантириш ҳақида гапирдилар. Фуқаролик жамиятни шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти ходими Р.Саидов ушбу анжуманнинг аҳамиятли томонилари ҳақида гапириб, “Шарқ Аёли” жамоат фонди, 64-мактаб раҳбарияти ва Савдо-саноат палатасининг ҳамкорлиги юқори даражада олиб борилаётганини таъкидлади, уларни жамиятимизда фаровонлик ва уйғунликни сақлашда, ёшларимизда фуқаролик туйғусини шакллантирган ҳолда, ҳаётга ва илм фанга ҳаётий йўлланма бераётганини алоҳида айтиб ўтди.
Анжуман қатнашчилари ушбу маърузаларни ўқув дастурларига киритишни таклиф этдилар. Семинар якунида маърузачилар дипломлар билан тақдирландилар.
23.05.2016
13:02