Ёшларнинг стартап ташаббусларини қўллаб-қувватлаш дастурининг тўртинчи даврининг вилоят босқичлари бошланди.
Бугун 23 декабр куни ёшларнинг стартап ташаббусларини қўллаб-қувватлаш дастурининг тўртинчи даврининг вилоят босқичлари бошланди.
Танлов натижаларига кўра Самарқанд ва Жиззах вилоятларидан қабул қилган 81 лойиҳалардан 26 та стартап лойиҳалари саралаб олинди ва “Стартап ташаббуслари” дастурининг тўртинчи даврида иштирок этиш учун қабул қилинди. Бу йил Ўзбекистон вилоятларидан алоҳида танлов ўтказилиб Тошкент шаҳридан ташқари 5 та вилоятларда жами 178 та лойиҳалар жамоатларидастурда иштирок этиши ва уларучунмаҳаллий семинарлар ва маҳорат дарслариташкил этилиши режалаштирилган.
Бу йил ушбу дастур Ўзбекистоннинг барча минтакаларини қамраб олди ва рекорд даражадаги 648 та аризани қабул қилди. Пойтахт вилоятидан қабул қилинган 289 та лўйихага нисбатан худудлардан қабул қилиган 359 та лўйиха вилоят ёшларининг дастурда иштирок этишлари сезиларли даражада яхшиланганидан нишона эди. Қизлар бошчилигидаги лойихалар Тошкентда устунлик қилмоқда – худудлардаги 66 та лойихага нисбатан 79 та лойиха. Аризалар сонига кўра 98 та лойиха билан туризм, саёхлик ва мехмондўстлик хизматлари ёшлар учун энг маъқўл ёналиш хисобланса 77 та лойиха ижтимоий сохалар экалогия спорт таълим ва шахар атроф-мухитига тегишли лойихалар ундан кейинги иккичи оммалашган соха болади. Тиббиёт сохаси фармакология ва биотехналогия 61 та лойиха билан энг яхши учта ёналишни охиргиси бўлади. Бу йил шунингдек савдо ва хизмат кўрсатиш қишлоқ хужалиги ва озиқ-овқат саноати (AgroTech va FoodTech) транспорт ва логистика хизматлари сохалари ёшлар учун стартапларни ривожлантириш учун истиқболли юналиш сифатида қарашмоқда.
Дастурни икки кунлик интенсив семинар бошлаб бериб унда қатнашувчилар “tejamkor startap” (Lean Strartup) услубиятидан фойдаланган холда стартапни бошлаш асосларини ўрганадилар. Ўқув машғилотларидан сўнг ёш стартапчилар ўз лойихаларини амалий равишда тадбиқ этишга киришадилар- улар лойихани амалга ошириш учун йўл харитасини тузадилар лойихаларнинг қиймат таклифларини синаб кўришни бошлайдилар.
Дастур давомида лойихаларга трекерлар яъни тажрибали мураббийлар юналиш ва маслахатлар беришади жамоанинг ривожланишини кузатиб боришади ва мақсадларига эришишда кўрсатмалар беришади. Кейинги ой давомида иштирокчилар учун ихтисослашган мутахассислар ва муваффақиятли тадбиркорлар иштирокида стартап лойихаларини амалга ошириш билан боғлиқ турли масалалар бўйича махорат дарслари ва эксперт маслахатлари ташкил этилади. Россия, Жанубий Кореа , ва АҚШ давлатлари экеспертлари иштирокида бир қатор махорат дарслари ва семинар давра сухбатлари ташил этилиши режалаштирилган.
Дастур якунида битирувчи жамоалар лойихаларини янада ривожлантириш учун “Demo day” кунида (Namoyish kunida) ўз лойихаларини манфаатдор ташкилотлар ва сармоячиларни жалб қилиш учун тақдим этадилар. Намойиш куни натижаларига кура энг яхши бешта лойиха стартапларни ривожлантириш учун беғараз сармоялар шаклида пул маблағлари билан тақдирланадилар.
Бу йил Тошкентдан ташқари Фарғона,Қашқадариё Самарқард Бухора ва Хоразм вилоятларида алохида семинарлар ва махорат дарслари трекерлар кузатуви ва экесперт маслахатлари ташкил этилади ва унда 170 та ортиқ ёшлар лойихаларини иштирок этишлари режалаштирилган. Дастурнинг минтақавий босқичи якунлангач экеспертлар гурухи томонидан танлаб олинган энг яхши лойихалар Тошкентдаги якуний “Namoyish kuni”да ўз лойихаларини тақдим этиш имкониятига эга буладилар.
Сухбатлар натижасига кўра биз лойихалар янада қизиқарли контсептуал ва жамоалар “мукаммалроқ” эканлигига амин болдик.MVP (минимал ишчи модел) га эга бўлган жамоалар янада кўпроқ. Бу яхши тенденция. Сифат аниқ юқорироқ ва бу жуда хурсанд қилади”-Алишер Юсупов, Brand.uz директори, Стартап Ташаббуслари дастурининг мураббийи.
Таълим ва хусусий сектор ўртасидаги алоқани таъминлаш билан дастур томонларнинг эҳтиёжларига жавоб берадиган ёшларнинг истиқболи ғоялари, технологиялари ва лойиҳаларини қидириш, танлаш ва синовдан ўтказиш , мамлакатнинг инноватцион ва тадбиркорлик экотизимини ривожлантириш учун самарали ўзаро мулоқот механизмини яратишга ёрдам беради.
Қўллаб қувватлаш дастури Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури ва Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг (BMMV)Россия Федерацияси томонидан молиялаштирилган “Ўзбекистонда ёшлар бандлигига кўмаклашиш” қўшма лойиҳаси доирасида, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологияларининг технопарки (IT-Park) билан ҳамкорликда амалга оширилади.
Дастурни амалга оширишда бу йил Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи қошидаги Ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш маркази ва “Ёшлар келажагимиз” жамғармаси, “Рақамли ишонч” рақамли иқтисодиётни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси, “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси, “East Telekom” МЧЖ, Тошкентдаги Халқаро Vestminster университети, “Ground Zero” ва “C-Space” коворкинг марказлари ҳам иштирок этишмоқда.
23.12.2019
18:05