Савдо-саноат палатаси томонидан Наманган вилоятида электротехника саноатини ривожлантиришга қаратилган семинар ташкил этилади.
Мамлакатимизда электротехника саноатини ривожлантириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2019-йил 4 январдаги ПҚ-4090 сонли ҳамда 2019-йил 30-майдаги ПҚ-4348 сонли қарорларига асосан электротехника соҳасида яратиб берилган шарт-шароитларни шу соҳада фаолият олиб бораётган тадбиркорлик субъектлари эътиборига етказиш мақсадида Савдо-саноат палатаси ҳамда “Ўзэлтэхсаноат” уюшмаси томонидан Наманган шаҳрида 2020 йил 21 январ куни очиқ мулоқот тарзидаги семинар ташкил этилади.
Ушбу семинардан кўзланган мақсад электротехника соҳасида фаолият олиб бораётган тадбиркорларга тармоқда яратилган шарт-шароитлар ва имтиёзлар ҳақида маълумот бериш, электротехника товарларини ишлаб чиқариш бўйича янги лойиҳаларни амалга ошириш, тармоқнинг экспортбоп маҳсулотларини жаҳон бозорига етказиб бериш, соҳага доир халқаро стандартларни жорий этиш, халқаро кўргазмаларда иштирок этиш ва бошқа долзарб мавзулар юзасида атрофлича фикр алмашишдан иборатдир.
Эслатиб ўтамиз, манзил: Наманган шаҳри “ Grand Sherdor” меҳмонхонаси. Семинарнинг бошланиш вақти 10:00.
Мурожаат учун: Савдо-саноат палатасини экспорт бўлимининг 78 150-60-06( ички 1849) ҳамда Наманган вилояти Савдо-саноат палатасининг 78 223-11-01, 97 372-55-52 рақамларига қўнғироқ қилишингиз мумкин.
17.01.2020
19:09