Ўзбекистон-Голландия бизнес форуми ва кооперацион биржаси бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 24-25 май кунлари Голландия давлатининг Утрехт шаҳрида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Европа Иттифоқининг «MTP» дастури, Голландиянинг «Red Star Business Development» компанияси ва Голландия Паррандачилик маркази билан ҳамкорликда Ўзбекистон-Голландия бизнес форуми ва кооперацион биржаси бўлиб ўтди.
Ушбу тадбир дастурига асосан 2016 йилнинг 24 май куни Ўзбекистондан ташриф буюрган “Халқ Банк” АТБ ҳамда “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБнинг масъул ходимлари ва Паррандачилик корхоналари Голландиянинг «VDL Agrotech», «Vencomatic» паррандачиликка ихтисослашган компаниялари ва «GD» ветеринария лабараторияларига ташриф буюриб музокаралар олиб борилди.
Музокаралар якунида Голландия ва Ўзбекистоннинг компаниялари ўртасида парранда етиштириш учун мўллжанланган ускуналарни етказиб бериш бўйича бир қатор шартномалар имзоланди.
Тадбирнинг 2016 йил 25 май куни Голландия давлатининг Утрехт шахрида Ўзбекистон-Голландия бизнес форуми ва кооперацион биржаси бўлиб ўтди.
Ушбу бизнес форум ва кооперацион биржада Голландиянинг бир қатор паррандачилик ҳамда чорвачилик соҳасида фаолият олиб бораётган Голландиянинг 30 дан ортиқ етакчи компаниялари ва фермалари ҳамда Ўзбекистоннинг 13 делегация азолари қатнашдилар. Тадбирда Ўзбекистоннинг Бельгия давлатидаги элчихонасининг савдо-иқтисодий масалалари бўйича маслахатчиси О.Хамраев, Палатанинг Замонавий минитехнологиялар ва хорижий инвестицияларни жалб этиш бўлимининг етакчи мутахассиси Т.Наимлар Ўзбекистоннинг инвестицион ва иқтисодий салоҳиятлари бўйича ва Европа Иттифоқининг «MTP» дастурининг рахбари Г.Констазоглу «MTP» дастури бўйича ўз тақдимотлари билан иштирок этдилар.
Шу билан бирга, ушбу тадбир доирасида Голландиянинг бир қатор паррандачилик компаниялари билан ўзбек тадбиркорлари ўртасида кенг доирада ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича музокалар олиб борилди.
30.05.2016
15:12