Ўзбекистон «Суражкунд Мела” 34-Халқаро Ҳунармандчилик фестивалининг очилиш маросимида иштирок этди
Бугун 2020 йилнинг 1 феврал куни Ҳиндистоннинг Харяна штатида Осиёдаги энг йирик ҳунармандчилик фестивалларидан бири "Surajkund Mela" 34-Халқаро Ҳунармандчилик фестивалининг очилиш маросими боʼлди.
Бу йил Ўзбекистон мазкур фестивалнинг асосий ҳамкор-давлатидир. Фестивалда «Ҳунарманд» уюшмаси раиси Улуғбек Абдуллаев ҳамда мамлакатимиздан кўплаб ҳунармандлар ўз маҳсулотлари билан иштирок этмоқда.
Фестивалнинг очилиш маросимида Ҳиндистон Президенти Рам Натҳ Ковинд иштирок этди. Ҳиндистон Президенти Ўзбекистон павилёнида ўзбек ҳунармандларининг маҳсулотлари билан танишди.
03.02.2020
12:59