Ўзбекистон ҳамда Ҳиндистон ҳунарманд уюшмалари ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Бугун, 4 февраль куни Деҳли (Ҳиндистон Республикаси) Ҳунармандчилик экспортини ривожлантириш кенгаши (EPCH) директори Ракеш Кумар ва Ўзбекистон Республикаси "Ҳунарманд" уюшмаси (Ўзбекистон Республикаси) раиси Улуғбек Абдуллаев томонидан ўзаро ҳамкорлик ва шериклик ўрнатиш тўғрисидаги Меморандум имзоланди.
Меморандумда ҳунармандчилик соҳасини ривожлантиришда икки ташкилот ўртасида тажриба алмашиш, томонлар тарафидан ташкил этиладиган тадбирларда икки мамлакат ҳунармандларининг иштирокини таъминлаш ҳамда бир қатор бошқа масалалар белгиланди. Хусусан, 2020 йил 15 - 19 апрель кунлари Ҳиндистонда ўтказиладиган IHGF Деҳли 2020 баҳорги ярмаркасида 10 нафар Ўзбекистонлик ҳунармандларнинг қатнашиши борасида келишиб олинди.
IHGF Осиёда ҳар икки йилда бир марта ўтказиладиган (баҳор-куз) ҳунармандчилик экспортини ривожлантириш кенгаши (EPCH) томонидан ташкил этиладиган энг катта ҳунармандчилик ярмаркаларидан биридир.
EPCH Ҳиндистоннинг 10 мингга яқин экспорт қилувчи аъзоларига эга бўлган экспортни ривожлантириш бўйича етакчи ташкилот бўлиб, Ҳиндистоннинг қўл мехнати орқали яратилаган асарларининг савдоси билан шуғулланади.
Осиёдаги энг муҳим ва ноёб хунармандчилик асарларини етказиб берувчилар платформаси - (IHGF Деҳли ярмаркаси 2020) энди тобора кенгайиб бормоқда.
IHGF Деҳли 2020 кўргазмасининг баҳорги ярмаркаси - импортчилар, улгуржи ва чакана савдо дўконлари, дистрибюторлар ва мода дизайнерлари учун ўзига хос бизнес майдончасидир.
Манбаа: Ҳунарманд уюушмаси
04.02.2020
21:28