Фарғона вилояти Олтиариқ, Қувасой ва Қува туманларида учта метеостантсиялар ўрнатилди
Метеорологик шароитлар ва улар тўғрисидаги маълумотлар қишлоқ хўжалигида доимо муҳим аҳамиятга эга бўлган.
Замонавий, кичик ўлчамли метеостантсиялар сизнинг далаларингизга тўғридан-тўғри ўрнатилиши мумкин ва у сизга тезкор маълумотларни тақдим этади.
Бундай метеорологик ечимлар нима учун керак?
Об-ҳаво станциялари зараркунандалар ва касалликларнинг тарқалиш хавфини олдини олишда муҳим рол ўйнайди ва фермерларга экинларни суғориш вақти ва ҳажмини аниқлашда ёрдам беради.
Ноябр ойида Савдо-саноат палатаси ва БМТ Тараққиёт Дастури ва Росссия Федерациясининг молиявий к`омагида амалга оширилаётган «Фарғона водийсида фермерларни иқлим ўзгариши ҳатарларига мослашиши ва барқарорлигини ошириш» ҳамкорлик лойиҳаси доирасида об-ҳаво стантсиялари мавзусида семинарлар бўлиб ўтган эди
Бугунги кунда лойиҳа ходимлари карантин хизмати билан биргаликда Фарғона вилоятининг Олтиариқ, Қувасой ва Қува туманларида учта метеостанция ўрнатдилар.
Об-ҳаво станциялари Фарғона водийсининг бошқа олтита туманларида ҳам ўрнатилади.
10.02.2020
14:34