ССП Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан яна бир тадбиркорлик субъектининг ҳуқуқий манфаатлари тикланди.
«FARGONA NEFT BAZASI» МЧЖ ўз ҳуқуқлари тиклаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасига мурожаат қилди. У ўз марожаатида, “Бағдод техника” МЧЖ билан хўжалик шартномасини тузганлиги, унга мувофиқ нефт маҳсулотларини етказиб бериш кўзда тутилган. Бироқ, “Бағдод техника” МЧЖ томонидан шартнома шартлари бажарилмаганлиги оқибатида 108 378 767 сўм миқдорида қарздорлик юзага келган.
Савдо-саноат палатаси бу мурожаатни ўрганиб чиқди ва томонларнинг ўзаро келишувига эришиш учун медиация ўтказди. Давогар ва жавобгарнинг ўзаро келишуви медиация йўли билан ҳам ҳал бўлмагач, Савдо-саноат палатаси томонидан «FARGONA NEFT BAZASI» МЧЖ манфаатида Риштон туманлараро Иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат этилди.
Суднинг 2020 йил 4-феврал куни 4-1505-2003/112-сонли чиқарилган ҳал килув қарори билан Савдо-саноат палатасининг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилиб, жавобгар “Боғдод техника” МЧЖ ҳисобидан «FARGONA NEFT BAZASI» МЧЖ фойдасига 108 378 767 сўм миқдоридаги қарз ўндирилди ва шу орқали тадбиркорнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.
13.02.2020
12:44