ССП Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси кўмагида тадбиркорга 13 млн.643 минг. АҚШ доллари миқдоридаги дебиторлик қарзи ундириб берилди.
Юртимизда ишлаб чиқариш корхоналарининг сони ортиб бориши билан бир қаторда, сифатли, экспортбоп маҳсулотларнинг сотуви жаҳон ҳамда ички бозорларда анча жадаллашган. Бунда эса тадбиркорларга давлатимиз томонидан яратиб берилаётган кенг имтиёзлар алоҳида аҳамиятга эга. Тадбиркорлар фаолияти учун шароитлар яратиш, мавжуд муаммоларни ҳал этиш юзасидан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан ҳам амалий ишлар олиб борилмоқда.
Жумладан ССП Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан “UzAuto Motors” АЖнинг ҳуқуқий манфаатларини тиклашда амалий ёрдам кўрсатилди.
Яъни мазкур Акциядорлик жамияти жавобгар билан шартнома имзолаган бўлиб, шартнома шартлари жавобгар томонидан бажарилмаслиги оқибатида умумий қиймати 13 млн. 643 минг. АҚШ доллари миқдоридаги дебиторлик қарзлари вужудга келган.
Мазкур вазият юзасидан ССП Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан “UzAuto Motors” АЖнинг манфаатида хорижий судга даъво аризаси киритилди ва унинг мурожаати тўлиқ қаноатлантирилиб, 13 млн. 643 минг. АҚШ доллари миқдоридаги дебиторлик қарзлари жавобгарлрдан ундириб берилди.
Агарда сизнинг ҳам тадбирколик фаолиятингизда шу каби муаммолар юзага келса ўз ҳудудингиздаги Савдо-саноат палтаси ёки Ахборот хизматининг @SSP_press телеграм аккаунтларига мурожаат қилишингиз мумкин.
13.02.2020
19:03