Тадбиркорлик фаолиятининг асослари мавзуидаги ўқув курслари давом этмоқда.
Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш Республика марказининг Хоразм вилояти филиали томонидан Ҳазорасп ва Қўшкўпир туманларида "Тадбиркорлик фаолияти асослари" мавзуидаги ўқув курслари бўлиб ўтди.
Ўқув курсларида тадбиркорлар ва тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истагидаги бўлган аҳоли вакилларидан иборат 60 дан ортиқ тингловчи иштироқ этди.
Мазкур тадбирда давлат ташкилотларининг вакиллари ҳам иштирок этишди. Ҳазорасп туманида бўлиб ўтган ўқув курсида Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш республика маркази Хоразм филиали рахбари Курбонбоева Райхон, Иқтисодиёт ва Саноат бошқармасидан Тажиев Тохиржон, Давлат хизматлари марказидан Каримов Нодир ва бошқалар ўз маърузалари билан иштирок этишди.
Қўшкўпир туманида бўлиб ўтган ўқув курсида эса туман хокимининг ўринбосари Ортиқов Одилбек, Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш республика маркази Хоразм филиалининг бош мутахассиси Садуллаев Бобур ва бошқа мутасадди ташкилотларнинг вакиллари иштирок этишди ва қатнашчиларга етарлича маълумот беришди.
Ўқув курслар якунида муваффақиятли қатнашган тингловчиларга сертификатлар берилди ва “Тадбиркорлик фаолияти асослари" ўқув курсларини янада такомиллаштириш бўйича доимий сўровномалар ўтказилди.
ССП Ахборот хизмати
18.02.2020
14:46