Фарғона вилоятида "Бухгалтерия ҳисоби, солиқ ва молиявий хисобот" мавзузида семинар бўлиб ўтди
Тадбиркорлик фаолиятини ўқитиш республика маркази Фарғона филиали томонидан “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар хуқуқларининг кафолатларини кучайтириш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб қувватлаш” мавзусида 22 соатлик ўқув семинарларини ўтказиб келмоқда. 2020 йилнинг 17 февраль куни, Фарғона вилояти Марғилон Енгил-саноат коллежида навбатдаги ўқув семинар бўлиб ўтди.
Ўқув семинарининг иккинчи кунида “Тадбиркорлик фаолиятини ўқитиш республика маркази” Фарғона филиали рахбари И.Атаисматов, Халқ банк кредит бўлим мутахассиси Н.Мирзажонов, Марғилон шахар давлат солиқ инспекцияси бош инспектор Мадкаримов Омонулло, Молия бўлими мутахассиси Махмудов Алишер, Ахоли бандликка кўмаклашиш маркази бош мутахассис Тошпўлатов Абдулазизлар қатнашиб семинар иштирокчиларига ўзларининг сохаларида бўлаётган янгиликлар борасида маъруза қилдилар.
Ўқув семинарида 73 нафар махаллий тадбиркорлар ва тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган ахоли вакиллари қатнашдилар. Семинар иштирокчилари сохага оид саволларга жавоб олдилар.
Мазкур ўқув семинар 21-чи февральга қадар давом этади.
18.02.2020
15:53