Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси тадбиркорлик субъектларининг муаммоларини ўрганмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёевнинг Олий мажлисга бўлган Мурожаатномаларидан келиб чиқган ҳолда Ўзбекистон Савдо-саноат Палатасининг Тошкент вилояти бошқармаси тадбиркорлик субъектларининг муаммоларини ўрганиш ва уларга амалий ёрдам кўрсатиш борасида керакли чора тадбирлар олиб бормоқда.
Вилоят бошқарма бошлиғи С.К. Эргашев, тадбиркорларда юзага келаётган муаммоларни ўрганиш ва уларга амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида Тошкент туманидаги “FAZO LUXЕ” масъулияти чекланган жамиятида бўлиб, МЧЖнинг раҳбари билан суҳбатлашди.
Ушбу тадбиркорлик субъекти бугунги кунда экспорт салоҳиятига эга бўлган корхоналардан бири хисобланади. Бу ерга ташриф буюришдан асосий мақсад, корхонани йиллар давомида қийнаб келаётган “сувоқава” (канализация) тизимидаги муаммоларини ўрганиш ва амалий ёрдам кўрсатишдан иборат бўлди.
Ташриф давомида “FAZO LUXЕ” МЧЖдан ССП Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи С. Эргашевга келиб тушган шикоят аризаси жойига чиққан ҳолда ўрганиб чиқилди. Ҳозирда корхонага барча зарур амалий ёрдамларни кўрсатишга доир хужжатлар тўпланмоқда.
“FAZO LUXЕ” МЧЖнинг "сувоқава” тизимидаги муаммолари ечими бўйича қўшимча маълумот тақдим этилади.
18.02.2020
21:47