Самарқандда “Бизнес яратиш йўлидаги етти қадам” мавзусида семинар бўлиб ўтди
“Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш Республика маркази” Самарқанд вилоят филиали ҳамда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилояти худудий бошқармаси билан биргаликда “Бизнес яратиш йўлидаги етти қадам” мавзусида ўқув семинарлари ўтказиб келинмоқда навбатдаги ўқув семинари Самарқанд шахар Хаётобод МФЙ Самарқанд иқтисодиёт коллежининг мажлислар залида ўтказилди.
Тадбиркорлик нуфузини ошириб, аҳолининг кенг қатламларини тадбиркорликка руҳлантириш учун “Бизнес яратиш йўлидаги етти қадам” мавзусида бўлиб ўтган семинарда жами 86 нафар тингловчилар қатнашдилар.
Семинарда Самарқанд вилоят солиқ бош бошқармаси Дс мамурчилик билан ишлаш бўлими бош инспектори Тимуров Валишер, Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилояти худудий бошқармаси Самарқанд шахар ТКМ рахбари Худойқулов Шавкат, Ёшлар-келажагимиз жамғармаси Самарқанд шахар филиали рахбари Набиев Дилшод, Самарқанд шахар бош вазир хузуридаги тадбиркорлар қабулхонаси рахбари Қобилов Зафар, Ўз РТХБ Самарқанд филиали электрон харидлар бўйича мутахассис Довруқов Хусниддин ва ЎзЛиДеп Самарқанд шахар кенгашидан малакали мутахассислар қатнашиб ўзларининг соҳаларида бўлаётган янгиликларни тингловчиларга маъруза қилишди. Семинар иштирокчилари ўзлари қиззиқган саволларга жавоблар олишди.
21.02.2020
17:25