ССП ташаббуси билан Сирдарё вилоятида талабаларини тадбиркорликка жалб қилиш мақсадида ўқув семинар ташкил этилди
2020 йилнинг 21 февраль куни Янгиер шахар Тиббиёт коллежи битрувчи талабаларини тадбиркорликка жалб қилиш мақсадида ўқув семинар ташкил этилди.
Учрашувда соҳа мутаҳассислари томонидан юртимизда инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини тубдан яхшилаш, тадбиркорлик субъектлари учун қулай имконият ва шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратиш, ҳусусан, чекка ҳудудларда тадбиркорлар фаолиятида инновацион технологияларни жорий этиш ҳамда экспорт салоҳиятини янада кенгайтириш масалалари ҳусусида сўз юритилди.
Тадбиркорлар ва ёшлар иштирокида ташкил этилган учрашувда Савдо саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси сектор мудири С.Кенжаева томонидан жорий йилда бизнес режа тузиш сир асрорлари ҳамда берилаётган имтиёзли кредитлар ва Савдо саноат палатасининг вазифалари тўғрисида батафсил тушунтиришлар берилди.
21.02.2020
17:34