Фарғона вилоятида “Тадбиркорлик асослари” ўқув курслари давом этмоқда.
Тадбиркорлик фаолиятини ўқитиш республика маркази Фарғона филиали томонидан “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар хуқуқларининг кафолатларини кучайтириш,тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб қувватлаш”мавзусида 22 соатлик ўқув семинарларини ўтказиб келмоқда.
Навбатдаги ўқув семинари Фарғона вилояти Ёзёвон тумани Транспорт коллежида (24.02.2020-28.02.2020) ўтказилмоқда. Ўқув семинарининг иккинчи кунида “Тадбиркорлик фаолиятини ўқитиш республика маркази” Фарғона бош мутахассиси А.Рўзалиев “Бизнес яратиш йўлидаги етти қадам”, Халқ банк кредит бўлим мутахассиси Рахмонов Отабек “Бизнес режа ишлаб чиқишда асосий тамойиллар. Гаров”, Ёзёвон тумани давлат солиқ инспекцияси бош инспектор Усмонов Бобур “Савдо ва хизмат кўрсатишда назорат-касса машиналари (виртуал касса) ва тўлов терминалларидан фойдаланиш қоидалари”, Молия бўлими мутахассиси Максудов Сухроб “Бухгалтерия ҳисоби, солиқ ва молиявий ҳисобот”, Ахоли бандликка кўмаклашиш маркази бош мутахассис Турдиев Ёрқинжон “Меҳнат қонунчилиги,кадрларни танлаш ва ўқитиш” мавзуларида маъруза қилдилар. Ўқув семинарида 36 нафар махаллий тадбиркорлар ва тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагидаги ахоли вакиллари қатнашдилар.Семинар иштирокчилари сохага оид саволларга жавоб олдилар
25.02.2020
17:10