Навоий вилоятида “Бизнес яратиш йўлидаги етти қадам” мавзусида ўқув семинарлар ташкил этилди.
“Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш Республика маркази” Навоий вилоят филиали ҳамда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Навоий вилояти худудий бошқармаси билан биргаликда “Бизнес яратиш йўлидаги етти қадам” мавзусида ўқув семинарлари ўтказиб келинмоқда. Навбатдаги ўқув семинари Навоий шахар Лочн МФЙ, Умид МФЙ,Баҳор МФЙ, дан аҳоли ва ёшлар билан Навоий Давлат Кончилик институти мажлислар залида ўтказилди. Тадбиркорлик нуфузини ошириб, аҳолининг кенг қатламларини тадбиркорликка руҳлантириш учун “Бизнес яратиш йўлидаги етти қадам” мавзусида бўлиб ўтган семинарда жами 107 нафар тингловчилар қатнашдилар. Семинарда Навоий вилоят солиқ бош бошқармаси худудий давлат солиқ инспекцияси ходими Бердиев Намоз, Савдо-саноат палатаси Навоий вилояти худудий бошқармаси Навоий шахар ТКМ Бош мутахассиси Сатторов Феруз, Тадбиркорлик фаолияти асослари ўқитиш республика маркази Навоий вилояти филиали бош мутахассиси Холбоев Темур қатнашиб ўзларининг соҳаларида бўлаётган янгиликларни тингловчиларга маъруза қилишди. Семинар иштирокчилари ўзлари қиззиқган саволларга жавоблар олишди.
25.02.2020
17:32