“Бизнес яратиш йўлидаги етти қадам” мавзусидаги навбатдаги семинар Самарқанд вилоятида бўлиб ўтди
2020 йилнинг 28 феврал куни Савдо-саноат палатасининг Самарқанд вилояти худудий бошқармаси ва Самарқанд вилоятида Тадбиркорлик фаолияти асосоларини ўқитиш Республика маркази Самарқанд вилоят филиали ҳамкорлигида “Бизнес яратиш ё‘лидаги етти қадам” мавзусида навбатдаги ўқув семинар ташкил этилди.
Семинар Самарқанд Давлат Университетида 38 нафар тингловчилар иштирокида бўлиб ўтди. Ўз бизнесини бошлақчи истагида бўлганлар тегишли мутасаддилардан ўзларини қизиқтирган мавзулардаги саволларга жавоб олишди.
02.03.2020
16:02