Барча тадбиркорларни Халқаро саноат кўргазмасига таклиф этамиз.
2020 йилнинг 24-26 март кунлари “UzExpocenter” кўргазмлар залида Халқаро саноат кўргазмаси ташкил этилади. Мазкур кўзргазма енгил ва оғир саноат материаллари ишлаб чиқарувчилар ва улгурчи сотувчи тадбиркорлар иштирокида ўтказилиб, тадбиркорлар ўртасида тажриба алмашиш ҳамда товарларни экспорт қилишда кенг имкониятларни қўлга киритиш учун қулай имконият яратади.
Кўргазмада хорижнинг етакчи корхона вакиллари ҳам иштирок этиши режалаштирилган. Жумладан: AGT System ( Kanada), Alfleeth Engeeniring (Shvetsariya), Baykal Makina San (Turkiya), IVA Shmetz GmbH (Germaniya) ва бошқалар.
Кўргазма ҳақида батафсил маълумотларни ieg.uz сайтидан олишингиз мумкин.
11.03.2020
15:21