Гулистонда кооперация биржаси ва саноат ярмаркасида 200 миллиард сўмлик шартномалар тузилиши кутилмоқда
Гулистон шаҳридаги “Алпомиш“ спорт мажмуида кооперация биржаси ва саноат ярмаркаси ташкил этилди. Унда Сирдарё вилоятидаги 140 дан ошиқ саноат, қурилиш, ишлаб чиқариш корхоналари, йирик тадбиркорлик субъектлари иштирок этмоқда. Шунингдек, бошқа вилоятларнинг замонавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйган 10 дан ортиқ йирик корхоналари ҳам ўз маҳсулотилари билан қатнашишди.
Тадбирда 200 миллиард сўмлик шартномалар тузилиши кутилмоқда. Корхоналар тақдим қилган 450 турдан ортиқ маҳсулот харидлари бўйича янги ҳамкорлар ўзаро истиқболли лойиҳаларни имзоламоқда.
Манбаа: xs.uz
11.03.2020
15:40