• RIVAL168
  • Sabung Ayam Online
  • Slot Online
  • Slot Bank Bri
  • Slot Bank Mandiri
  • Slot Bank Seabank
  • Slot Bank Bca
  • Slot Bank Bni
  • Slot Dana
  • Slot Ovo
  • Slot Linkaja
  • DeraDer4
  • Link DeraDer4
  • Sleep DeraDer4
  • MMORPG DeraDer4
  • gacor
  • gunchang menang
  • slot gacor
  • anime
  • anime baru
  • anime overpower
  • anime sekolah
  • baju sepasang
  • baju korea
  • make up
  • facewash
  • baju sepasang
  • baju raya
  • Slot 2025
  • Slot bagus 2025
  • Slot bagus 2024
  • Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
    1.02.24

    Гулистонда тадбиркорлар учун вилоят ҳокимининг навбатдаги қабули бўлиб ўтди

    1.02.24

    Канаданинг Ўзбекистонга янги тайинланган элчиси Алан Ҳемсон ўртасида учрашув

    31.01.24

    “Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини” жорий этиш бўйича семинар-тренинг

    31.01.24

    Олий Мажлиси Сенатининг Қўмита мажлисида тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ривожлантиришга қаратилган қонунлар муҳокама қилинди

    29.01.24

    Кичик тадбиркорлик субъектлари диққатига!

    23.01.17

    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

    20.01.17

    Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

    10.05.16

    Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

    11.12.15

    Россия Федерацияси

    11.12.15

    Украина

    ПОЙТАХТДА “РАҚАМЛИ ТОШКЕНТ” ДАСТУРИ АМАЛГА ОШИРИЛАДИ

    Президентнинг 17.03.2020 йилдаги “Тошкент шаҳрида рақамли технологияларни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

    Ҳужжат билан “Рақамли Тошкент” комплекс дастури тасдиқланди, унинг доирасида 2020 йилда қуйидагилар жорий этилади:

    • авиа, темир йўл ва бошқа транспорт хизматларига электрон чипталарни онлайн сотиб олиш ягона ахборот тизими – 1 майга қадар;
    • барча умумтаълим мактабларида журнал ва ўқувчиларнинг кундаликларини қоғоз шаклида юритишни бекор қилиш ҳамда уларни электрон тарзда юритишга мўлжалланган ягона ахборот тизими - 1 сентябрга қадар;
    • коммунал хизматлар (табиий газ, электр энергияси, ичимлик сув ва иссиқ сув) бўйича тўловларни онлайн тўлаш ҳамда коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилотлар билан электрон ҳамкорликни таъминловчи “Менинг уйим” ягона ахборот тизими -1 ноябрга қадар;
    • “Ягона электрон тиббий карта” ахборот тизимини жорий этиш ва “Электрон поликлиника” ахборот тизимига 62 та оилавий поликлиникани улаш - 1 декабрга қадар. 

    Буни рўёбга чиқариш учун пойтахт ҳокимлиги Рақамли ривожланиш департаментини таъсис этади ва унинг тузилмасида тармоқ лойиҳа офислари, унинг ҳузурида эса “Рақамли пойтахт” ахборот-таҳлил маркази ташкил этилади. Департамент раҳбари лавозимига кўра ахборот технологияларини жорий этиш бўйича Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари ҳисобланади.

    Департаментнинг жорий харажатлари Тошкент шаҳрининг маҳаллий бюджетидан молиялаштирилади, шу боис 1 апрелдан бошлаб уларга қуйидагилар ўтказилади:

    биринчидан, тўлиқ миқдорда:

    • Тошкент шаҳрида ташқи реклама объектларида (конструкцияларида) ташқи рекламани жойлаштириш (тарқатиш) ҳуқуқи учун ойлик йиғим, ташқи реклама объектлари учун реклама жойлари паспортларини беришдан тушадиган маблағлар ҳамда ташқи реклама объектларини қуриш ҳуқуқи учун электрон аукцион якунлари бўйича тўланган маблағлар (аукцион савдоларини ўтказганлик учун савдо ташкилотчисига тўланадиган маблағ чегириб қолинган ҳолда);
    • Тошкент шаҳрида ташкил этилган йўл четида пуллик вақтинча автомобиль тўхтаб туриш жойларида тўхтаб туриш қоидалари бузилганлиги учун жарималар;

    иккинчидан, Тошкент шаҳрида махсус автоматлаштирилган фото ва видеофиксация техника воситалари қайд этган йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун жарималарнинг 80%и, қолган 20%и эса – пойтахт ИИББнинг бюджетдан ташқари ривожлантириш жамғармасига.

    Дастурни амалга ошириш асносида:

    • лойиҳаолди ўрганишлар, лойиҳани амалга ошириш бўйича концепция ва техник топшириқларни ишлаб чиқиш Лойиҳа офислари томонидан амалга оширилади;
    • лойиҳа-техник ҳужжатларининг экспертизаси фақат Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва “Киберхавфсизлик маркази” ДУК томонидан ўтказилади;
    • ахборот тизимлари ва дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқувчиларни ва интеграторларни жалб қилиш, улар билан шартномалар тузиш Департамент томонидан танлов орқали амалга оширилади. 1 млрд сўмгача бўлган миқдорда лойиҳалар бўйича танлов пойтахт технопарки резидентлари ўртасида ўтказилади.

    1 майдан давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимлари ва ресурсларида ахборотни шакллантириш, сақлаш ва қайта ишлаш фақат: ЖШШИР, юридик шахслар СТИРи,  кўчмас мулк  кадастр рақами,манзиллар географик коди ва транспорт воситасининг идентификация рақами ноёб идентификаторларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.

    1 сентябрдан  бошлаб ахборот тизимлари ва дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқишда давлат органлари ва ташкилотлари қуйидагиларга мажбурдирлар:

    • Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан тасдиқланган ягона технологик ечимлар, таснифлагичлар ва стандартлардан фойдаланиш;
    • дастурий маҳсулотларни жорий этишда асосан лицензиялаш чекловларидан холи ягона очиқ форматдаги электрон ҳужжатлардан фойдаланишни таъминлаш;
    • тасдиқланган тегишли миллий стандартлар ва техник талабларга мувофиқ аппарат-дастурий тизимларни ўрнатиш.

    2020 йил 1 майга қадар шаҳар инфратузилмасининг ҳолати, давлат хизматларининг сифати ва аҳолини қизиқтирган бошқа масалалар юзасидан жамоатчилик назоратини ташкил этиш учун “Халқ назорати” портали ва мобиль иловаси ишга туширилиши керак.

    Пойтахт ҳокимлиги ҳудудида (Шайхонтоҳур тумани, Ислом Каримов кўчаси, 51) “Рақамли Тошкент” вазиятлар маркази қурилади. Шаҳар маъмуриятига комплекс дастур лойиҳалари амалга оширилишининг жамоатчилик назоратини ташкил этиш, лойиҳаларнинг ҳолати, иштирокчилари, молиялаштириш ва зарур ускуналарни етказиб берувчилари тўғрисида тўлиқ маълумот бериш учун бир ой муддатда очиқ ахборот порталини ишга тушириш топширилди.

     

    Манбаа: norma.uz

    19.03.2020

    10:11

    Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
    x

    Саволлар беринг

    Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

    +998(78) 150-60-06