Тадбиркорлар кўмаги
Савдо-саноат палатасининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси ҳузуридаги Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази Зангиота тумани бўлими, бутун дунёни ташвишга солаётган коронавирус касаллигидан туман аҳолисини ҳимоя қилиш ва аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишдек савобли ишни мақсад қилиб, саховатпеша тадбиркорлар билан ҳамкорликда Зангиота туманида истиқомат қилувчи ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олишди.
Коронавирус касаллигига қарши курашиш мақсадида мамлакатимиз бўйлаб жорий этилган карантин шароитида турмуш тарзи бироз мураккаблашган оилалар мавжудлиги ҳеч кимга сир эмас.
Шу муносабат билан Савдо-саноат Палатаси ҳодимлари, Палатанинг кўп йиллик аъзолари бўлган тадбиркорлар билан иқтисодий қийнчиликка учраган хонадонларга ташриф буюриб, оилаларга биринчи зарурат ҳисобланган озиқ-овқат маҳсулотларини тарқатишди. Номлари сир қолишни истаган тадбиркорларимиз бу каби хайирли ишларни ҳар куни амалга оширишга келишиб олишди.
30.03.2020
13:46