Табиий ипак ва ипакчилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи маҳаллий тадбикорлик субъектлари диққатига!
Ҳиндистоннинг Ўзбекистон элчихонасидан олинган маълумотга кўра ҳозирда Ҳиндистонда табиий ипак ва ипакчилик маҳсулотлари, яъни ипак қурти пилласи, хом ипак, ипак чиқиндиси, ипак ва ипак чиқиндиси калаваси, ипак ёки ипак чиқиндисидан тайёрланган мато каби ипакчилик маҳсулотларига талаб юқори бўлмоқда.
Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида ўзаро савдо-иқтисодий алоқаларни янада ривожлантириш ҳамда Ҳиндистон бозорига миллий экспортбоп маҳсулотлар ҳажмини янада ошириш мақсадида маҳаллий тадбиркорлик субъектларидан ипакчилик маҳсулотлари бўйича тижорат таклифларини иловага мувофиқ жадвал асосида 2020 йил 5 апрелга қадар Палатанинг Экспортга кўмаклашиш бошқармаси s.azamov@chamber.uz электрон манзилига тақдим этишларини сўраймиз.
Қўшимча маълумот учун Палатанинг Экспортга кўмаклашиш бошқармаси маъсул ходими Аъзамов Сардорга (+99899) 774-45-94 телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкин.
02.04.2020
15:27