ЛИМОН МАҲСУЛОТИ ЕТИШТИРУВЧИ МАҲАЛЛИЙ ТАДБИКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИ ДИҚҚАТИГА!
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан республикамизда мева-сабзавотлар экспортини кенгайтириш мақсадида маҳаллий тадбиркорлик субъектларининг тижорат таклифларини хорижий ҳамкорларга етказиб беришни режалаштирмоқда.
Бугунги кунда Россияда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига айниқса, лимон маҳсулотига талаб юқори бўлмоқда.
Шу муносабат билан лимон маҳсулотини Россияга экспорт қилиш истагидаги маҳаллий тадбиркорлик субъектлари ўз тижорат таклифларини иловага мувофиқ шакл асосида 2020 йил 20 апрелга қадар Палатанинг Экспортга кўмаклашиш бошқармаси sardor_azamov@yahoo.com электрон манзилига тақдим этишларини сўраймиз.
Қўшимча маълумот учун Палатанинг Экспортга кўмаклашиш бошқармаси маъсул ходими Аъзамов Сардорга (+99899) 774-45-94 телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкин.
13.04.2020
13:39