Бизнеснинг масофавий иш олиб бориши ҳамда тадбиркорларни қизиқтираётган масалалар ва уларнинг ечими ҳақида
Савдо-саноат палатаси раиси Адхам Икрамов тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш учун ташкил этилган тезкор штаблар фаолияти, бизнеснинг масофавий иш олиб бориши ҳамда тадбиркорларни қизиқтираётган масалалар ва уларнинг ечими ҳақида "Ўзбекистон 24" телеканали, «Таҳлилнома» дастурида сўзлади.
- 15 март 2020 йилда Давлатимиз Рахбари томонидан тасдиқланган Республика Махсус Комиссия ўз иш фаолиятини бошлади. Ундан сўнг 19 март ва 3 апрель кунлари Коронавирус пандемия салбий таъсуротларини камайтириш бўйича чора-тадбирлар ишбилармонларимизга қандай амалий кўмак ва ёрдам берилаётганлиги тўғрисида айтиб ўтсангиз.
Маълумки, бутун дунёда коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш, шу жумладан инсонларнинг ҳаракатланишига чекловлар киритиш ва корхоналар фаолиятини тўхтатиш орқали кўплаб чоралар кўрилмоқда.
Шу муносабат билан, Давлатимиз раҳбари томонидан 19 мартва 3 апрель кунлари коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича Фармонлар қабул қилинди.
Фармон билан биринчи навбатда тадбиркорларни пандемия шароитида қўллаб қувватлаш ва пост-пандемик даврда тикланиб олишлари учун қатор имтиёз ва преференциялар белгилаб берилди.
Хусусан, Молия вазирлиги ҳузурида 30 трлн сўм ҳажмдаги Инқирозга қарши курашиш жамғармаси ташкил этилди, бош вазир бошчилигида Махсус республика комиссияси, унинг вилоят хокимлари раҳбарлигида ҳудудий бўлинмалари ташкил этилиб 24 соатлик узлуксиз тармоқ, вилоят ва ҳудудлар кесимида ишлари таъминланди, 1 октябргача якка тартибдаги тадбиркорлар учун ижтимоий солиқнинг ойлик энг кам суммаси 50 фоизига қадар камайтирилди (111,5 минг сум.), 2020 йил 1 апрелдан 1 июлгача бўлган даврда туристик (меҳмонхона) йиғимини ҳисоблаш ва тўлаш тўхтатилади, қишлоқ хўжалигидаги ерларни суғориш учун фойдаланиладиган ҳажмлар бўйича сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари 2020 йилда ўрнатилган ставкалардан 50 фоизга пасайтирилади, 2020 йил 1 октябргача бўлган даврда ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун хўжалик юритувчи субъектларга жарималарни қўллаш тўхтатилди.
Рақамларга тўхталадиган бўлсак:
1. Жорий йил январ-март ойларида 23.3 мингта (шундан, 15-31 март кунлари 2.7 мингта) янги корхона рўйхатдан ўтди (режа ижроси 120 фоиз бўлди).
2. Фаолиятини вақтинча тўхтатишга мажбур бўлган 198 мингта якка тартибдаги тадбиркорларга 541 млрд.сўмлик жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи қатъий суммаси ва ижтимоий солиқ суммалари ҳисобланиши тўхтатилди.
3. “Туризм ҳамда мехмонхона ҳизмати фаолияти билан банд 1764 та хўжалик субъектларига ер ва мол-мулк солиқларидан озод этилиши ва ижтимоий солиқ суммаларини 12% дан 1% туширилгани ҳисобига уларнинг ихтиёрида 136 млрд.сўмлик маблағлар қолди.
4. Товар айланмаси ойига 1 млрд.сўмдан ошмайдиган ва ҚҚС тўловчиси бўлган, электрон ҳисобварқа-фактурасидан фойдаланадиган 25,2 мингта субъектларга 450 млрд. сўмлик солиқларини чоракда бир маротаба тўлаш имконияти берилди.
2. Сизга яхши маълумки, ҳозирги кунда барча ташкилот ва идоралар масофавий тизимга ўтган. Ушбу тизим орқали тадбиркорларимизга ёрдам ва кўмак қай тарзда амалга оширилмоқда. Вилоят, туман ва республика даражасида Саво-саноат палатаси ва Бизнес омбудсманнинг ўрни бунда қандайлиги тўғрисида тўхталиб ўтсангиз.
18 март куни ўтқазилган видеоселектор йиғилиши доирасида Муҳтарам Президентимиз томонларидан Бош вазирнинг тадбиркорлар қабулхонаси негизида, Савдо-саноат палатаси ҳамда Бизнес-омбудсман ваккиларидан иборат бўлган ҳар бир ҳудудда тезкор “штаб”лар ташкил этиш ва уларда 24-соатлик иш жараёнини таъминлаш бўйича топшириқ берилди.
Штабларнинг фаолити қуйидаги тизим асосида ташкил этилди:
- ҳудудий ҳокимликлар ва масъуллар билан биргаликда электрон портали business.gov.uz да алоҳида Платформа асосида мурожаатлар ечими бўйича назорат олиб борилмоқда;
- Савдо-саноат палатаси “Call-Centre”нинг 1100 қисқа рақами орқали оғзаки мурожаатлар қабул қилинмоқда.
Айни вақтда бутун дунёда кузатилаётган чекловлар ва иқтисодий инқироз тадбиркорларимизга бироз ноқулайликларни келтириб чиқарди, аммо уларнинг фаолият юритиши ва иқтисодий инқироздан катта талофат кўрмаслиги учун уларни қўллаб-қувватлашнинг механизм яратиб берилди ва масофавий ишлаши тъаминлаб берилди.
13.04.2020
20:12