"Истеъмолчининг хулқи: содиқлик турлари, қарор қабул қилиш жараёни, мижознинг тажрибаси" мавзусида бепул онлайн-семинар
2020 йилнинг 16 апрель куни, соат 20:00 да "Истеъмолчининг хулқи: содиқлик турлари, қарор қабул қилиш жараёни, мижознинг тажрибаси" мавзусида АГРОКОМП – Қозоғистон ва Ўзбекистонда қиймат занжири, барқарор ривожланиш ва эко-инновацияларни такомиллаштириш орқали Ўзбекистон ва Қозоғистон озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги саноати корхоналарининг рақобатбардошлигини ошириш лойиҳаси доирасида бепул онлайн-семинар ташкил қилинмоқда.
Ушбу лойиҳа Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилади.
Семинар давомида бизнесда мижозлар билан ишлашни фундаментал билимлари ва қоидалари ёритилиши кўзда тутилган.
Семинар спикери Алишер Рустамов - "Malevich Consulting" асосчиларидан бири, 14 йиллик тажрибага эга хизмат кўрсатиш соҳасида бизнес-мураббий.
https://webinar2.camon.uz/b/agr-v92-fk2 ушбу ҳавола орқали семинарга уланишингиз мумкин.
16.04.2020
14:09