Мева-сабзавот ва тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи ва экспорт қилувчи тадбиркорлик субъектлари эътиборига!
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси қишлоқ хўжалиги ва тўқимачилик маҳсулотларини экспортга чиқарилишини таъминлаш, уларни сотиш учун янги жаҳон бозорларни излаш ва ўзлаштириш, юртимизда етиштирилган мазкур маҳсулотларга бўлган талаб ва таклифларни ўрганган ҳолда тўқимачилик ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини импорт қилишдан манфаатдор бўлган Россия корхонлари рўйхатини илова қилмоқда.
Маҳаллий тадбиркорлик субъектларига республикамизда ишлаб чиқарилаётган қишлоқ хўжалиги ва тўқимачилик маҳсулотларини Россия бозорига экспорт қилиш бўйича ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш масалаларини кўриб чиқиш таклиф этилади.
Шу билан бирга Палатанинг Экспортга қўмаклашиш бошқармаси масъул ходимлари Россия корхоналари билан маҳсулотларни экспортга етказиб беришда зарур маслаҳатларни беришга тайёрдирлар.
Қўшимча мурожаат учун Палатанинг Экспортга кўмаклашиш бошқармаси масъул ходими Аъзамов Сардорга +99899 774-45-94 телефон рақами ва sardor_azamov@yahoo.com электрон манзили орқали боғланиш мумкин.
Рўйхат билан қуйидаги ҳавола орқали танинишингиз мумкин.
24.04.2020
16:52