МДҲ давлатларига экспорт қилиш имконияти юқори бўлган янги (барра) кўкатлар бўйича таҳлил
Жаҳон бозорида юзага келган ҳолат шуни кўрсатмоқдаки, жорий йил апрель ойининг бошида янги (барра) кўкатлар бўйича Россия, Беларусь ва Украинада маҳсулот нархи ўсгани ҳамда аксинча, Грузия ва Тожикистонда маҳсулот нархи пасайганини кузатиш мумкин.
2020 йил 10 апрель ҳолатига кўра Украина бозорида барра петрушка ўртача нархи 43 % га ошган ва умумий нархлар оралиғи 2,20-2,75 долл/кг етди. Укроп нархи сезиларли даражада ўсганини кўриш мумкин, бунда нархлар 1,83-2,57 оралиғида. Кинза нархи эса 2,57-4,04 долл/кг бўлиб, унинг нархи бироз пасайган.
Россия ва Беларусда нархлар ўсиши асосий 3 турдаги кўкат маҳсулотларида кузатилган. Хусусан, Россия бозорида петрушка ва укропни 1,65-2,94 долл/кг сотиб олиш мумкин ҳамда кинзанинг нархи 4,96-7,91 долл/кг етди.
Шу билан бирга, Беларусда маҳсулот турига қараб нархлар петрушка ва укроп 1,57-4,70 долл/кг ва кинза 4,70-7,06 долл/кг га ўсган.
Грузияда эса мева-сабзавот маҳсулотларни сотиш билан билан боғлиқ мураккаб вазият юзага келганлиги туфайли, кўкат маҳсулотлари нархи Марказий Осиё давлатларига қараганда икки баробар арзонлашган. Хусусан, юқоридаги маҳсулотларнинг Грузия бозоридаги ўртача нархи 0,31 долл/кг ни ташкил этган.
Тожикистон бозорида кўкат маҳсулотларининг нархи барқарор бўлиб, маҳсулотларни 0,39 долл/кг дан 0,49 долл/кг гача сотиб олиш мумкин.
Бундан ташқари, Россияда янги ялпиз нархи 25-32% га ошди ва нархлар 15,41-19,10 долл/кг га етди. Беларусда ҳам маҳсулот нархи 15,68- 18,81 долл/кг га ўсди. Украинада янги ялпиз юқоридаги давлатларга нисбатан нархлар барқарор бўлиб, 15,41 - 18,34 долл/кг оралиғида ўзгариб туради.
27.04.2020
15:38