“MFaktor” дастурида ССП раиси иштирокида ижтимоий масъулият мавзусида ўтказилган интервью
Жорий йил 25 апрель куни “MFaktor” дастури таклифига биноан Савдо-саноат палатаси раиси Адҳам Икрамов томонидан “Ижтимоий масъулият” мавзусида интервью берилди Интервью жараёнини онлайн режимда 600 га яқин тингловчилар кузатиб боришди.
Давлатимиз томонидан коронавирус тарқалишини олдини олиш мақсадида ўз вақтида қабул қилинган чораларни амалга ошириш борасида, энг аввало, жорий қилинган карантин қоидаларига қатъиян риоя этиш, шу жумладан тадбиркорлар томонидан иқтисодий фаолиятни тўхтатиш, фуқаролар томонидан эса ўзини-ўзи изоляция қилиш орқали ҳам тадбиркорлар ҳам жамият ўзларининг ижтимоий масъуллигини намоён этишди.
Натижада, бошқа давлатларга нисбатан Ўзбекистонда COVID-19 вируси билан кассалланишда барқарорлик вазияти кузатилмоқда
Интервью доирасида пандемиядан жабр кўрган алоҳида ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларини ижтимоий қуллаб-қувватлаш масалалари муҳокамасига алоҳида этибор берилди, шу жумладан:
- Ўзбекистонга қайтиб келган ҳамда ишини йўқотиб хорижий давлатларда қолиб кетган меҳнат мигрантлари;
- қийин молиявий аҳволга тушиб қолган тадбиркорлик субъектлари ва уларнинг ходимлари (асосан кичик бизнес субъектлари);
- даромади кунлик иш ҳақига боғлиқ бўлган фуқаролар ва шу каби ижтимоий заиф аҳоли қатламлари.
Тингловчилар диққатига “Саҳоват ва кўмак” умумхалқ ҳаракатининг моҳиятига оид ахборот берилди. Шунда таъкидлаб ўтилдики, мазкур ҳаракат, энг аввало мамлакатимизнинг ташаббускор тадбиркорлари томонидан маҳаллий ҳокимият органлари орқали аҳолини муҳтож қатламларига манзилли хайрия ёрдам кўрсатиш мақсадини кўзламоқда. Шу орқали тадбиркорлар ва муҳтож фуқаролар ўртасида саҳоват кўприги барпо этилади.
Ижобий тажриба сифатида, табирколар ва фуқаролар томонидан қарияларга зарур кўмак бериш, ҳимоя ниқоблари, озиқ-овқат ва бошқа энг зарур бўлган маҳсулотларни беғараз тарқатиш ва уларни аҳолига етказиб бериш ҳамда “Мехр-шавкат ва саломатлик” жамоат фондига маблағ ўтказиш каби хайрия ишлари санаб ўтилди.
Суҳбат чоғида, муқаддас Рамазон ойида, муҳтож одамларга меҳр-оқибат, ғамхўрлик ва раҳм-шафқат кўрсатиш каби ўзбек халқига хос хусусиятлар тугрисида ҳам фикр юритилди.
Шу билан бирга, Палата раиси, ижтимоий масъулиятни ижтимоий мажбурият сифатида талқин қилиш мумкин эмаслигини ва бунга айниқса маҳаллий ҳокимият органлари томонидан йўл қуйилмаслигини алохида таъкидлади.
Бундай салбий ҳолатлар рўй бермаслигига ишонч билдириб, А.Икрамов Бош вазирнинг тадбиркорларнинг мурожаатларини қабул қилиш қабулхоналари, Савдо-саноат палатаси ва Бизнес-омбудсман томонидан ҳар бир вилоят ва туманларда туну-кун фаолият кўрсатаетган тезкор штаблар ташкил этилганлиги ва ҳар бир тадбиркор "1100" қисқа рақамига қўнғироқ қилиши ёки кўрсатилган ташкилотларга бевосита мурожаат этиши мумкинлигини яна бир бор таъкидлаб ўтди.
Интервью давомида аҳолини давлат томонидан тўғридан-тўғри молиявий қўллаб-қувватлаш масаласи ҳам кўтарилди.
Берилган саволга жавобан ССП раиси А. Икромов аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг ушбу усулидан фойдаланган бир қатор мамлакатлар тажрибасига таяниб, аҳолига пул тақсимоти бир марталик чора эканлиги ва шунинг учун барқарор моддий қуллаб-қуватлаш муаммосини тўлиқ ҳал эта олмаслиги ҳақида фикр билдиди.
Шунингдек, у фавқулотда ҳолатлар пайтида дунёнинг бир қатор мамлакатларида бюрократия ва субъектив ёндашув ҳамда ҳақиқатда ёрдамга муҳтож бўлганларни аниқлаш борасида адолатсизликка йўл қуйилганлиги туфайли маблағларни аҳолига тақсимлашда ажратилган молиявий ресурслардан мақсадсиз фойдаланиш ҳолатларига йўл қўйилганлигини таъкидлаб ўтди.
Шу боис, таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон давлат-хусусий шерикчилик тамойили асосида аҳолини қўллаб-қувватлаш борасида барқарор тизимини яратиб, тўғри йўлни танлаган.
Айнан шу мақсадда, Президентимиз томонидан "Саҳоват ва кўмак" умумхалқ ҳаракатининг ташаббуси илгари сурилди. Унинг асосий ғояси – мамлакат учун оғир кунларда бизнеснинг ижтимоий масъулиятини ҳаракатга келтириш ва шунинг эвазига тадбиркорлик субъектларига давлат томонидан солиқ, божхона, кредит ва ижара тўловларини кечиктириш ва уларни қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантириш мақсадида бошқа бир қатор имтиёз ва преференциялар беришдан иборатдир.
27.04.2020
19:02