"Ишлаб чиқариш учун бизнес режа" мавзусидаги вебинарга таклиф этамиз.
"Ишлаб чиқариш учун бизнес режа" мавзусида AGROCOMP – Қозоғистон ва Ўзбекистонда қиймат занжири, барқарор ривожланиш ва эко-инновацияларни такомиллаштириш орқали Ўзбекистон ва Қозоғистон озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги саноати корхоналарининг рақобатбардошлигини ошириш лойиҳаси доирасида бепул онлайн-семинар ташкил қилинмоқда.
Лойиҳа Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилади.
Хамма нарсанинг бошланиши мавжуд. Тадбиркорлик ҳам бундан мустасно эмас. Ишлаб чиқариш лойиҳалари қандай бизнес-режалар асосида яратилиши керак?
Бу саволга жавоб топиш учун, Равшан Халиткариев (Master Expert асосчиси) нинг амалиётида қатнашинг!
29 апрель ва 1 май 17:00да
Семинар шу хавола орқали намойиш этилади https://webinar2.camon.uz/b/agr-nq6-7nx
Вебинар Савдо саноат палатаси ҳамда BMG унитар корхонаси ва бошқа ҳамкор ташкилотлар томонидан ташкил этилмоқда.
29.04.2020
16:09