“Сирдарёликлар - тадбиркор ва ҳунармандлар сиз билан бирга!”
2020 йил 6 май куни Ўзбекистон Савдо - саноат палатаси, Ўзбекистон Республикаси "Ҳунарманд” уюшмаси томонидан “Сирдарёликлар - тадбиркор ва ҳунармандлар сиз билан бирга!” акцияси доирасида ташкил топган учта юк машинаси «Саҳоват карвони» Сирдарё вилоятига етиб борди.
Меҳр-оқибат, бир-бирини қўллаб-қувватлаш халқимизга хос анъаналардир. Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омборида юз берган фалокат ҳам халқимизни бир мақсад йўлида бирлаштирди.
Ҳунармандларни қўллаб-қувватлаш мақсадида, улар томонида карантин даврида уй шароитида ишлаб чиқилган уй-рўзғор жиҳозлари ва иш қуроллари сотиб олиниб Сирдарё вилоятида юз берган фавқулотда ҳодиса туфайли талофат кўрган оилаларга саҳоват кўмаги кўрсатилди. Бу каби янги турдаги хайрия ишлар доирасидаги ҳамколик мухтожлар ва карантин даврида уй шароитида иш олиб бораётган ҳунармандларимизга ҳам кўмак бўлмоқда.
Бунда табиий офат асоратларини тозалаш ва қайта тиклаш ишлари учун зарурий иш қуроллари (2000 та кетмон, 1000 та курак, 2000 та челак, 2000 та теша) ҳамда сув тошқинидан азият чеккан халқимизга янги уй-рўзғор жиҳозлари (1000 та чойнак, 4000 та пиёла, 1000 та коса, 2000 та лаган) бир сўз билан айтганда қурилиш ва томарқа ишларига ҳамда уй рўзғор учун зарур жиҳозлар (Фарғона, Тошкент ва Самарқанд вилоятлари ҳунармандлари томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар) етказиб берилди.
Шу муносабат билан Ўзбекистон Савдо - саноат палатаси Ўзбекистон Республикаси "Ҳунарманд” уюшмаси томонидан “Сирдарёликлар - тадбиркор ва ҳунармандлар сиз билан бирга!” акцияси доирасида умумий қиймати 120 млн. сўмлик инсонпарварлик ёрдами юборилди.
07.05.2020
16:05