Савдо-саноат палатаси БМТнинг Тараққиёт Дастури билан ҳамкорликда “Бизнес-клиника” лойиҳасини ишга туширди
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури билан ҳамкорликда COVID-19 пандемияси сабабли юзага келган салбий оқибатларни юмшатиш мақсадида “Бизнес-клиника” лойиҳасини ишга туширди.
Лойиҳа доирасида 1094 рақамли ягона колл-центр фаолият юритмокда. У орқали тадбиркорлар карантин ва ундан кейинги даврда мамлакатимиз раҳбари томонидан қабул қилинган қарорларда белгиланган имтиёз ва қўллаб-қувватлаш чораларидан тўлиқ фойдаланиши мақсадида бепул юридик ва бизнес консультацияларни олиши мумкин.
Бундан ташқари, каналимизда шу мавзуга оид савол-жавобларни ёритиш учун онлайн вебинар ва видеолавҳалар ҳам тақдим қилинади.
Фақат бирлашиб ушбу инқироз даврини енгиб ўта оламиз!
"Бизнес-клиника" лойиҳасининг телеграм каналига қуйидаги илова орқали уланишингиз мумкин : https://t.me/joinchat/AAAAAFbKBhD32OW7cmrgyw
08.05.2020
13:20