«Covid-19 Challenge 2020» танлови ташкилотчилари ғолибларни эълон қилишга тайёр!
Эслатиб ўтамиз, «COVID-19 Challange 2020» – бу COVID-19 пандемиясининг оқибатларини юмшатиш бўйича инновацион воситалар ва ечимлар онлайн танловидир, унда бутун мамлакатнинг инноваторлари у ёки бошқа йўл билан пандемия билан касалланганларга ёрдам бериш мақсадида билим, технология ва тадбиркорлик кўникмаларини ўзида мужассам этган ҳолда инноватсияларни яратиш ва ҳамкорлик қилиш имкониятига эга бўлдилар.
Ушбу танловнинг мақсади инноваторлар инқирозни енгиб ўтишда ёрдам берадиган технология ва рақамли ечим топишлари, тажриба қилиб кўришлари мумкин бўлган онлайн майдон яратишга ҳаракат қилишган эди.
Танлов ташкилотчилари: БМТТДнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, ИТ-Парк, Инноватсион ривожланиш вазирлиги қошидаги Ёшлар академияси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси. Шунингдек танлов Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи қошидаги «Ёшлар келажагимиз» жамғармаси ва Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантиришни қо’ллаб-қувватлаш маркази, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий, ўрта ва махсус таълим вазирлиги, Рақамли ишонч жамғармаси, Жаҳон банки ва ЭХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳа координатори билан ҳамкорликда амалга оширилди.
Мусобақа ўтказиладиган йўналишлар:
1. СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ
2. АҲОЛИНИНГ ЗАИФ ҚАТЛАМИГА ЁРДАМ
3. КИЧИК ТАДБИРКОРЛИКНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ
4. ЖАМОАТНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ
5. ТАъЛИМ
6. ХАБАРДОРЛИКНИ ОШИРИШ ВА МУОМАЛА МОДЕЛИ
7. ДАМ ОЛИШ
8. БОШҚАЛАР
Танлов ғолиблари 5та лойиҳа ва улар қуйидагилар:
«Карта жизни»
«Карта жизни» порталининг асосий ғояси шундан иборатки, ёрдамга муҳтож бўлганлар ва кўнгиллилар бир-бирларининг жойлашувини билиб олишлари ва шунга мос равишда масофадаги энг яқин одамга ёрдам беришлари мумкин. Энг янги маълумотларга эга жамоат учун очиқ бўлган электрон харита муҳтожларга ёрдам беришда кўмакчи бўлади.
«Бирдамлик»
Бирдамлик лойиҳаси муҳтож одамларнинг аризаларини тўплаш учун ишлаб чиқилган. Бунинг учун телеграм бот ва веб-саҳифа яратилди, унда муҳтожлар ва кўнгиллилар бепул рўйхатдан ўтишлари мумкин. Рўйхатга олиш билан бир қаторда, муҳтож шахснинг шахсини текшириш у томонидан кўрсатилган манзилда амалга оширилади ва ариза берувчи яшайдиган маҳалладан олинган маълумотни аниқлайди. Ушбу маълумотлар маълумотлар базасига киритилади, у ердан координаторлар кўнгиллиларга аризаларни тарқатишлари мумкин.
«Human Hosue» онлайн мактаби
Мақсад – Ўзбекистоннинг меъморчилиги, археологияси, урф-одатлари, этнографияси, амалий санъати бўйича маўрузалар ўтказиш, шу билан иштирокчиларни турли хил ҳунармандчилик билан таништириш ва уларни уйда мустақил равишда шуғулланишга ўргатиш. Бундай стратегия миллий ҳунармандчиликни ривожлантириш учун катта имконият яратади.
«Смарт маск»
«Смарт маск» – бу фойдаланишни бошиданоқ ҳарорат, йўтал, нафас олиш қийинлишуви ва қондаги кислород миқдори каби касаллик аломатларини ўрганадиган ниқоб. Олинган маълумотлар махсус алгоритм ёрдамида COVID-19 ва бошқа юқумли касалликларнинг аломатлари билан таққосланади ва тахминий ташхис қўйилади.
«Cамбридгеонлине.уз» платформаси
Cамбридгеонлине.уз платформаси – бу таълим муассасалари учун энг мослаштирилган ва офлайн ўқитиш билан синхронлаштириладиган Б2Б маҳсулотидир (яъни, зарурат туғилса, офлайн режимидан онлайн режимга силлиқ ўтишга имкон беради). Ушбу платформа таълим муассасаларига ва технологиялар бўйича тажрибага эга бўлмаган ўқитувчиларга ‘тас-их’да онлайн дарсларни ўтказишга имкон беради ва ўқув жараёнини кузатиш учун кенг функсияларни таъминлайди.
Шуни таъкидлаш жоизки, «Карта жизни» ва «Бирдамлик» лойиҳалари келгусида қўшма ҳамкорликни ва бир-бирига чамбарчас боғлиқ бўлган лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирмоқда.
Натижада, «COVID-19 Challange 2020» ғолиблари ўз лойиҳаларини амалга ошириш учун маблағ оладилар, танлов ташкилотчилари томонидан қўллаб-қувватланадилар, шунингдек лойиҳаларни тўлиқ амалга оширишда ёрдам бериш учун менторлардан техник ёрдам оладилар.
09.05.2020
17:08