• RIVAL168
  • Sabung Ayam Online
  • Slot Online
  • Slot Bank Bri
  • Slot Bank Mandiri
  • Slot Bank Seabank
  • Slot Bank Bca
  • Slot Bank Bni
  • Slot Dana
  • Slot Ovo
  • Slot Linkaja
  • DeraDer4
  • Link DeraDer4
  • Sleep DeraDer4
  • MMORPG DeraDer4
  • gacor
  • gunchang menang
  • slot gacor
  • anime
  • anime baru
  • anime overpower
  • anime sekolah
  • baju sepasang
  • baju korea
  • make up
  • facewash
  • baju sepasang
  • baju raya
  • Slot 2025
  • Slot bagus 2025
  • Slot bagus 2024
  • Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
    1.02.24

    Гулистонда тадбиркорлар учун вилоят ҳокимининг навбатдаги қабули бўлиб ўтди

    1.02.24

    Канаданинг Ўзбекистонга янги тайинланган элчиси Алан Ҳемсон ўртасида учрашув

    31.01.24

    “Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини” жорий этиш бўйича семинар-тренинг

    31.01.24

    Олий Мажлиси Сенатининг Қўмита мажлисида тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ривожлантиришга қаратилган қонунлар муҳокама қилинди

    29.01.24

    Кичик тадбиркорлик субъектлари диққатига!

    23.01.17

    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

    20.01.17

    Министерство Минобороны Республики Узбекистан И активный

    10.05.16

    Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

    11.12.15

    Россия Федерацияси

    11.12.15

    Украина

    ССП томонидан яна бир норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси жамоатчилик экспертизаси ўтказилди

    “Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги Қонуннинг 22-моддасида белгиланган Савдо-саноат палатасининг қонун ижодкорлиги соҳасидаги ваколатларини амалга оширган ҳолда, Палата томонидан қонунчилик ҳужжатлари лойиҳалари юзасидан Жамоатчилик экспертизалари ўтказилиб, уларнинг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаган ҳолда, салбий ҳамда ижобий характердаги Хулосалар бериб келинмоқда.

    Хусусан, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 303 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси Палата томонидан кўриб чиқилиб, Жамоатчилик экспертизаси хулосалари берилди.

    Мисол учун, Ўзбекистон Респбликаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикасининг “Стартаплар тўғрисида”ги Қонуни лойиҳаси  жамоатчилик экспертизасидан  ўтказилиб, у юзасидан қуйидагича Жамоатчилик экспертизаси хулосаси берилди:

    1. Лойиҳанинг 3-моддаси биринчи кисми иккинчи ҳатбошисига кўра, “Стартап – инновацион таркибий қисмларга эга бўлган ва юқори таваккалчиликка асосланган, ўзига хос инвестицияларни талаб қиладиган кенгайтириладиган бизнес моделини излаш ва амалга ошириш учун мўлжалланган вақтинчалик тузилмадир”.

    Аммо, ушбу тушунча етарлича ёритилмаган. Яъни тузилмани стартап сифатида таснифлашнинг аниқ мезонлари келтирилмаган.

    Бу эса, ўз навбатида, тузилмани стартап сифатида таснифлашда ноаниқликларга, коррупция ва суиистеъмоллик ҳолатларига олиб келиши мумкин.

    Ҳорижий тажрибани ўрганиш мобайнида “стартап” тушунчаси қуйидаги мезонларга мос келиши лозимлиги аниқланди:

    • ўзига хослиги (уникальность);
    • илгари мавжуд бўлмаганлиги (ранее не существовал);
    • янгилиги (новизна).

    Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, тузилмани стартап сифатида таснифлашнинг ушбу мезонларга асосланиш мақсадга мувофиқдир.

    2. Лойиҳанинг 13-моддасига кўра:

    “Стартаплар кўмак дастурида ихтиёрий равишда қатнашадилар. Кўмак дастурида қатнашиш учун стартаплар қуйидаги талабларга жавоб беришлари керак:

    Ўзбекистонда камида 1 йил олдин ва 5 йилдан кўп бўлмаган муддатда рўйхатдан ўтган юридик шахслар бўлиши;

    молиявий ҳисобот натижаларига кўра йиллик пул айланмаси базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 бараваридан кам бўлиши;

    асосан ёки фақат технологик таркибий қисмга эга хизматларни ва/ёки маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва тижоратлаштириш билан шуғулланиши;

    ишлаб чиқилаётган маҳсулот / хизмат тижоратлаштиришда потенциал юқори қўшимча қийматга, даромадлиликка (таннарх ва нарх орасидаги) эга бўлиши;

    йиллик молиявий ҳисоботга кўра тадқиқот ва ишланмалар учун сарфланган харажатлар умумий харажатларнинг 15 фоизидан кам бўлмаслиги”.

    Бироқ, юқорида келтирилган талаблар стартаплар фаолиятини мураккаблаштиришни назарда тутмоқда, шунингдек аниқ ифодаланмаган.

    Хусусан, “камида 1 йил олдин ва 5 йилдан кўп бўлмаган муддатда рўйхатдан ўтган юридик шахслар бўлиши” талаби ортиқча, чунки янги ташкил этилган ёки 5 йилдан кўп бўлган муддатда рўйхатдан ўтган юридик шахсларни кўмак дастурида қатнашиши чеклаб қўйилмоқда.

    Шунингдек, “асосан ёки фақат технологик таркибий қисмга эга хизматларни ва/ёки маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва тижоратлаштириш билан шуғулланиши” талабида “технологик таркибий қисмга эга” тушунчаси етарлича ёритилмаган.

    Яъни, бунда хизмат ва товарларни “технологик таркибий қисмга эга” эканлиги қандай мезонлар асосида белгиланиши аниқлаштирилмаган.

    Бундан ташқари, “ишлаб чиқилаётган маҳсулот/хизмат тижоратлаштиришда потенциал юқори қўшимча қийматга, даромадлиликка (таннарх ва нарх орасидаги) эга бўлиши” талабида хизмат ва маҳсулотларни “потенциал юқори қўшимча қийматга, даромадлиликка (таннарх ва нарх орасидаги) эга” эканлигининг мезонлари мавжуд эмас.

    Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, лойиҳанинг 13-моддаси биринчи қисми иккинчи, тўртинчи ва бешинчи хатбошиларидаги талабларни аниқлаштириш ёки уларни чиқариб ташлаш мақсадга мувофиқ.

    3. Лойиҳа 14-моддаси иккинчи қисмига кўра:

    “Мониторинг:

    йилига бир марта кўмак дастурида иштирок этаётган стартаплар тегишли ҳужжатларни онлайн равишда тақдим этиш орқали инновацион стартапни амалга ошириш режасига мувофиқ ўз фаолиятини тасдиқлайдилар;...”.

    Бироқ, кўмак дастурида иштирок этаётган стартаплар йилига бир марта қандай турдаги ҳужжатларни онлайн равишда тақдим этиб бориши аниқлаштирилмаган.

    Бу эса, амалиётда стартаплардан ортиқча ҳужжатлар талаб қилиниши ҳолатларига олиб келиши аниқ.

    Шу сабабли, мазкур моддада кўмак дастурида иштирок этаётган стартаплар йилига бир марта онлайн равишда тақдим этиб бориши лозим бўлган ҳужжатларни аниқ кўрсатиб ўтиш мақсадга мувофиқ.

    4. Лойиҳа 16-моддаси учинчи қисмига кўра, “Стартапларга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг қонунларида назарда тутилган бошқа чекловлар ҳам белгиланиши мумкин”.

    Турли ноаниқликларга ва ҳаволаки нормалар белгиланишини олдини олиш мақсадида стартапларга қўйиладиган чекловларни фақат шу қонунда назарда тутиш лозим.

    Шу сабабли, лойиҳа 16-моддаси учинчи қисмини чиқариб ташлаш мақсадга мувофиқ.

    5. Лойиҳа 21-моддасига кўра, Сертификатланган бизнес-инкубаторлар ва стартап-акселераторлар Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган, синов ва тажриба ўтказиш учун зарур бўлган асбоб-ускуналарни олиб кириш учун барча турдаги солиқ ва божхона тўловларидан (божхона йиғимларидан ташқари) озод қилинади”.

    Бунда солиқ ва божхона тўловлари фақат сертификатланган бизнес-инкубаторлар ва стартап-акселераторларга берилиши назарда тутилмоқда.

    Бироқ, бизнес-инкубаторлар ва стартап-акселераторлар сертификатлаштириш тартиби мазмунан имтиёзлардан фойдаланишни, шунингдек улар фаолиятини қўллаб-қувватлашни мураккаблаштиради, шунингдек сертификатлаштириш учун етарли ресурсларга эга бўлмаган истиқболли бизнес-инкубаторлар ва стартап-акселераторларнинг имтиёзлардан фойдаланолмаслигига олиб келади

    Бундан ташқари, бизнес-инкубаторлар ва стартап-акселераторларни сертификатлаштириш тартиби амалиётда коррупция ва суиистеъмоллик ҳолатларига ҳам сабаб бўлиши мумкин.

    Бизнес-инкубаторлар ва стартап-акселераторларга қўйиладиган талабларни мазкур лойиҳада аниқ белгилаш орқали имтиёзларни мақсадли
    ва самарали тақдим этилишини йўлга қўйиш мумкин.

    Шу сабабли, лойиҳада бизнес-инкубаторлар ва стартап-акселераторларга қўйиладиган талабларни аниқ белгилаб қўйиш, шунингдек уларни сертификатлаштиришни назарда тутувчи нормаларни чиқариб ташлаш лозим.

    15.05.2020

    19:32

    Мурожаатингиз мувафаққиятли юборилди!
    x

    Саволлар беринг

    Формани тўлдиринг, шунда биз сизга қўнғироқ қиламиз ва барча саволларингизга жавоб берамиз

    +998(78) 150-60-06