ХИТОЙ БИЛАН ЎЗАРО САВДО АЛОҚАЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ИСТАГИДАГИ МАНФААТДОР МАҲАЛЛИЙ ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИГА ДИҚҚАТИГА!
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Хитой ишбилармон доиралари билан ҳамкорликда Ўзбекистон ва Хитой ўртасида савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида 2020 йил 22 май куни соат 14:00 да “Zoom” электрон платформасида “Хитой ва Ўзбекистон ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик истиқболлари” тўғрисида онлайн видеосеминар ўтказишни режалаштирмоқда.
Тадбирда икки давлат ишбилармон доиралари ўртасида B2B форматида онлайн учрашув ҳам ташкил этилиши ҳамда ўзаро савдо ва инвестициявий ҳамкорлик масалаларини томонлар ўртасида муҳокама этиш кўзда тутилган.
Тадбир кенг қамровли бўлиб, иқтисодиётнинг турли ишлаб чиқариш тармоқлари, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаларини ўз ичига олади.
Шу муносабат билан, Хитой билан ўзаро савдо алоқаларини ривожлантириш истагидаги манфаатдор маҳаллий тадбикорлик субъектлари ҳамда ушбу тадбирда қатнашиш истагидаги тадбикорлик субъектлари маъулмотларни иловага мувофиқ жадвал асосида 2020 йил 21 май соат 10-00 га қадар Палатанинг Экспортга кўмаклашиш бошқармаси s.azamov@chamber.uz электрон манзилига тақдим этишларини сўраймиз.
19.05.2020
20:22